Жаҳон

Путин 2026 йилда Қозоғистонга ташриф буюриш таклифини қабул қилди

Бу Россия президентининг 2022 йилда Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён Қозоғистонга амалга оширадиган бешинчи сафари бўлади.

Путин 2026 йилда Қозоғистонга ташриф буюриш таклифини қабул қилди

 

Россия Президенти Владимир Путин Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг 2026 йилда Қозоғистонга ташриф буюриш таклифини қабул қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати маълум қилди.

 

Путин давлат ОАВларига берган изоҳида: “Раҳмат, мен мамнуният билан Қозоғистонга келаман”, — дея таъкидлади. Мазкур ташриф Россия Президентининг 2022 йилда Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён Қозоғистонга амалга оширадиган бешинчи сафарига айланади. Ташрифнинг аниқ санаси кейинчалик эълон қилинади.

 

Маълумки, Қозоғистон Россия ва Хитой ўртасида жойлашган бўлиб, Украинадаги можаро давомида дипломатик мувозанатни сақлаб қолишга интилмоқда.

 

Шу ҳафтада Москвада ўтган музокаралар чоғида Президент Тўқаев АҚШга қилган ташрифи натижалари юзасидан Путинга батафсил маълумот берди. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, икки давлат раҳбарлари учрашувда қўшма иқтисодий лойиҳаларни муҳокама қилди ҳамда Қозоғистонда фаолият юритаётган Россиянинг йирик нефть компаниялари — “Лукойл” ва “Роснефт” корхоналари фаолиятига АҚШ санкцияларининг таъсири юзасидан фикр алмашди.

 

Учрашув якунида томонлар Россия ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда 2024 йилда товар айирбошлаш ҳажмини 30 миллиард долларгача етказиш йўлида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

 

Путин Тўқаевнинг Москвага ташрифи икки томонлама муносабатларни “ҳукуматлараро юқори даражага кўтарганини” алоҳида таъкидлади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Путин 2026 йилда Қозоғистонга ташриф буюриш таклифини қабул қилди | Zamon.uz