Жаҳон

Туркиянинг Озарбайжонда қулаган ҳарбий самолёти уриб туширилгани айтилмоқда — ОАВ

Мутахассис радар маълумотларига таянган ҳолда ҳалокатга метеорологик омиллар сабаб бўлганини рад этди.

Туркиянинг Озарбайжонда қулаган ҳарбий самолёти уриб туширилгани айтилмоқда — ОАВ

 

Туркия Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли С130 ҳарбий юк самолётининг Грузия чегараси яқинида ҳалокатга учраши оқибатида 20 нафар турк аскари ҳалок бўлди. Фожиа сабаблари юзасидан текширувлар давом этар экан, CNN Турк телеканалининг метеорология бўйича маслаҳатчиси профессор Орҳан Шен ҳалокатга об-ҳаво шароитлари сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминларга изоҳ берди.

 

Профессор Шеннинг сўзларига кўра, “авария метеорологик омиллар туфайли юз берган бўлиши эҳтимолдан йироқ”. У шундай деди: “Ноқулай об-ҳаво шароити асосан учиш ёки қўниш жараёнида таъсир кўрсатади. 7 километрдан юқори баландликда эса бундай шароитлар самолётнинг қулаши учун сабаб бўла олмайди.”

 

Мутахассис радар кузатувлари асосида ҳалокат содир бўлган ҳудудда булут изи, реактив оқим ёки турбулентлик белгиси аниқланмаганини, минтақада шамол тезлиги ҳам хавфли даражада бўлмаганини маълум қилди.

 

“Ҳеч қандай метеорологик ҳодиса қайд этилмади. Тоза ҳаводаги турбулентлик ҳатто содир бўлганда ҳам, С130 каби оғир ҳарбий самолётлар учун хавф туғдирмайди. Тарихда бундай ҳолат кузатилмаган”, — дея қўшимча қилди Шен.

 

С130 самолёти дунёнинг кўплаб мамлакатларида қўлланиладиган, оғир юк ташиш ва ҳарбий операциялар учун мўлжалланган энг ишончли транспорт самолётларидан бири ҳисобланади. Мутахассисларнинг фикрича, ҳалокат сабаблари техник носозлик ёки бошқа омиллар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

Эрон Ҳормуз бўғозини очиш шартларини маълум қилди: АҚШдан жавоб кутилмоқда

Эрон АҚШ Теҳрон томонидан тақдим этилган шартларни бажармагунча Ҳормуз бўғозини кемалар қатнови учун очмаслигини маълум қилди.

custom img

Москвадаги нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилди: қурбонлар бор

Москва мэри ҳужумлар парламент сайловларини издан чиқаришга қаратилганини айтди.

custom img

Ҳусийлар Саудия пойтахтига ҳужум қилди: Ар-Риёд аэропорти яқинида қора тутун кўтарилди

Ҳусийлар Саудия Арабистонидаги қатор нишонларга ракета ва дронлар билан зарба берганини билдирди.

custom img

Исроил зарбалари: Ғазода камида уч киши ҳалок бўлди

Зарба қочқинлар лагери яқинига берилган.

custom img

АҚШ Россияга босимни кучайтирмоқда: Трамп 100 фоизгача бож тарифларини назарда тутувчи қонунни имзолади

Янги чоралар Хитой ва Ҳиндистонга ҳам таъсир қилади.

custom img

Эронда намойиш: юз минглаб одам АҚШга қарши намойишга чиқди

Теҳронда ҳукумат томонидан ташкил этилган митингда янги кўнгиллилар кучи намойиш қилиниб, иштирокчилар мамлакатни ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирди.

custom img

“Доимий назорат” ортидан: Гренландия ва Дания АҚШ билан келишув тафсилотларини очиқлади

Вашингтон Гренландияда ҳарбий иштирокини кенгайтириш бўйича келишувга эришганини маълум қилган, бироқ унинг аниқ шартлари ҳозирча очиқланмаган.

custom img

АI хатоси: АҚШ-Хитой уриши бошланишига сал қолди

АI чатбот Хитой кемасидаги юкни нотўғри аниқлаб, уни Эроннинг ядровий қурол дастурига алоқадор деб кўрсатган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"