Жаҳон

Венесуэлада ҳарбий сафарбарлик эълон қилинди

АҚШ кемалари ва ҳарбий қўшинларининг Кариб денгизида тўпланиши ортидан Венесуэла мамлакатида ҳарбий сафарбарлик жорий қилинди.

Венесуэлада ҳарбий сафарбарлик эълон қилинди

Мудофаа вазири Владимир Падрино Лопеснинг сўзларига кўра, қуруқлик, ҳаво, денгиз ва захира кучлари чоршанбагача машғулотлар ўтказади. У бу ҳарбий ҳаракатни АҚШ томонидан келаётган “империалистик таҳдид”га жавоб сифатида тасвирлади. Бу ҳақда CNN хабар қилди.

 

Машғулотларда мунтазам ҳарбий бўлинмалар билан бирга Боливарча милиция ҳам иштирок этади — бу фуқаролардан ташкил топган захира куч бўлиб, уни марҳум президент Уго Чавес яратган. У Симон Боливар — Испаниядан мустақиллик учун курашган бир қатор Лотин Америкаси мамлакатлари озодлик етакчиси номи билан аталган.

 

Мудофаа вазири бу буйруқни тўғридан-тўғри президент Николас Мадуро берганини айтиб, машғулотнинг мақсади бошқарув, назорат ва алоқа тизимини такомиллаштириш ҳамда мамлакат мудофаасини таъминлаш эканини таъкидлади.

 

Бу ҳаракат икки давлат ўртасидаги кескинлик кучаяётган бир пайтда амалга оширилмоқда. Сешанба куни АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари АҚШнинг энг йирик ҳарбий кемаси — “УСС Gerald Р. Ford” авиаташувчиси — Лотин Америкасининг катта қисмини ўз ичига олган АҚШнинг Жанубий қўмондонлиги ҳудудига етиб келганини эълон қилган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Венесуэлада ҳарбий сафарбарлик эълон қилинди | Zamon.uz