Жаҳон

“Ҳаддан ошишни бас қилинг” — Садир Жапаров амалдорларни огоҳлантирди

Қирғизистон президенти рейдлардаги ортиқча қаттиққўлликни танқид қилди.

“Ҳаддан ошишни бас қилинг” — Садир Жапаров амалдорларни огоҳлантирди

Қирғизистонда тўйлар ва кўнгилочар масканлар соат 22:00 гача ишлаши белгиланганидан сўнг, текширувчилар томонидан рейдлар ўтказилди. Аммо ушбу рейдлар давомида амалдорларнинг ортиқча қаттиққўллик кўрсатгани Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг кескин танқидига сабаб бўлди.

 

Президентнинг айтишича, тартиб ўрнатиш зарур бўлган жойлар аниқ — тунги клублар, кеч соатларгача давом этадиган байрамлар ва катта зиёфат заллари. Бироқ текширувлар вақтида ҳатто умумий овқатланиш шохобчалари, КФС каби фастфуд тармоқлари ёпилиб, меҳмонлар ҳайдаб чиқарилгани, тадбиркорларга қўпол муносабатда бўлингани ва етарли асос бўлмасдан чироқ ҳамда сув ўчирилгани кузатилган.

 

Жапаров амалдорларни тартибни нотўғри талқин қилаётганликда айблаб, Бишкек ва Ўш шаҳарларидаги раҳбарларни кескин огоҳлантирди.

 

“Бундай ҳаддан ошишни бас қилинг! Электрни тежашни аввало давлат муассасаларидан бошланг. Тинч ишлаётган кичик бизнесга тегманг ва уларга халақит берманг”, — деди у.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

“Ҳаддан ошишни бас қилинг” — Садир Жапаров амалдорларни огоҳлантирди | Zamon.uz