Жанубий Кореяда имтиҳонлар куни парвозлар тўхтатилди
Имтиҳонлар тушлик ва танаффуссиз 8–13 соат давом этган.

Жанубий Кореяда Сунеунг Миллий Университетига кириш имтиҳонлари куни эрталаб фавқулодда чоралар сифатида барча рейслар 35 дақиқага тўхтатилган. Бу чора абитуриентларнинг тест синовларига ўз вақтида етиб боришини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
Шунингдек, ҳукумат шаҳарлардаги тирбандликни камайтириш ва транспорт оқимини назорат қилиш мақсадида давлат хизматчиларидан ишни бир соатдан кейин бошлаш сўралган.
2025 йилги Сунеунг тестларида 554 174 нафар иштирокчи қатнашди, бу сўнгги етти йил ичидаги энг юқори кўрсаткичдир. Имтиҳонлар тушлик танаффуссиз 8–13 соат давом этиб, талабалар танлаган фанлар бўйича 200 га яқин саволларга жавоб берган.







