Жаҳон

Таиландда россиялик “жаҳон тоифасидаги хакер” қўлга олинди

АҚШ расмийлари унинг экстрадициясини талаб қилмоқда.

Таиландда россиялик “жаҳон тоифасидаги хакер” қўлга олинди

 

Таиланд киберполицияси Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) билан ҳамкорликда АҚШ ва Европа давлат тизимларига киберҳужумларда гумон қилинаётган 35 ёшли Россия фуқаросини қўлга олди. АҚШ расмийлари унинг экстрадициясини талаб қилмоқда.

 

Расмий маълумотларга кўра, гумонланувчи 6 ноябрь куни Пхукет оролида ўтказилган махсус операция давомида ҳибсга олинган. У 30-октабрда мамлакатга кирган бўлиб, Таланг туманидаги меҳмонхоналардан бирида яшаб келган.

 

Тинтув чоғида ундан ноутбуклар, мобил телефонлар ва криптовалюта ҳамёнлари топилди. Унинг криптовалюта ҳисобларида 14 миллион баҳтдан (қарийб 432 минг доллар) ортиқ маблағ музлатилган. Таиланд киберполицияси бу маблағлар киберфирибгарлик фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини билдирди.

 

Гумонланувчининг исми расман эълон қилинмаган. Бироқ халқаро ОАВ маълумотларига кўра, ФҚБ базаларида 35 ёшли россиялик кибержиноятчи сифатида фақат бир шахс – Мурманск вилоятида туғилган, Россия Бош разведка бошқармаси (ГРУ)нинг 26165-ҳарбий қисмида хизмат қилган катта лейтенант Алексей Лукашев қидирувда бўлган.

 

У APT28 (Fancy Bear) гуруҳи таркибида 2016 йилги АҚШ президентлик сайловларига аралашиш, Демократик партия серверларини бузиш ва бошқа қатор йирик киберҳужумларда иштирок этганликда айбланмоқда.

 

Таиланд расмийлари уни АҚШга экстрадиция қилиш жараёнига тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди. Россиянинг Пхукетдаги Бош консулхонаси ҳибсга олинган шахс билан учрашиш бўйича рухсат олишга уринмоқда.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Таиландда россиялик “жаҳон тоифасидаги хакер” қўлга олинди | Zamon.uz