Жаҳон

Carlyle “Лукойл”нинг хорижий активларини харид қилиш имкониятини ўрганмоқда

Санкциялар ортидан “Лукойл”нинг Gunvor билан битими тўхтатилгач, АҚШлик Carlyle унинг халқаро активлари бўйича қизиқиш билдирган. Компания хорижий активлар қиймати 22 млрд долларга баҳоланган.

Carlyle “Лукойл”нинг хорижий активларини харид қилиш имкониятини ўрганмоқда

АҚШнинг йирик хусусий инвестиция компанияларидан бири — Carlyle Group Россиянинг «Лукойл» компаниясига тегишли хорижий активларни сотиб олиш эҳтимолини ўрганаётгани ҳақида вазиятдан хабардор манбалар маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, компания ҳозирда ушбу истиқболни баҳолашнинг дастлабки босқичида бўлиб, битимни амалга ошириш учун зарур бўлган АҚШнинг махсус рухсатномасига мурожаат қилишни режалаштирмоқда.

 

АҚШ томонидан Россия компаниясига нисбатан жорий этилган санкциялар ҳамда «Лукойл»нинг Швейтсарияда жойлашган Gunvor компаниясига хорижий активларини сотиш ҳаракати блоклангани сабабли мазкур жараён халқаро майдонда катта эътиборга сабаб бўлмоқда.

 

«Лукойл» дунё нефть қазиб олишининг қарийб 2 фоизини ташкил этади, компаниянинг хориждаги активлари 2024 йилги ҳужжатларга кўра 22 миллиард долларга баҳоланган. Gunvor аввал ушбу активларни харид қилишга уриниб кўрган, бироқ АҚШ Ғазначилиги бунга қарши чиқиши ортидан, шунингдек Россия томони Гунворни “Кремль қўғирчоғи” тарзида баҳолагани сабаб жараён тўхтатилган эди.

 

Ҳозирча Carlyle ҳам, Лукойл ҳам юзага келган вазият бўйича изоҳ бермаган.

 

Лукойлнинг Европада учта нефтни қайта ишлаш заводи, Қозоғистон, Ўзбекистон, Ироқ, Мексика, Гана, Миср ва Нигериядаги нефть конларида улушлари ва дунё бўйлаб, жумладан, АҚШда ҳам юзлаб чакана ёнилғи қуйиш шохобчалари мавжуд.



АҚШнинг сўнги санкциялари Лукойлнинг Ироқ, Финляндия ва Болгариядаги фаолиятини ҳам тўхтатди .

 

Дунёдаги энг йирик хусусий капитал, муқобил активларни бошқариш ва молиявий хизматлар кўрсатувчи фирмалардан бири бўлган Carlyle бошқарувидаги 474 миллиард долларлик активларга эга.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Carlyle “Лукойл”нинг хорижий активларини харид қилиш имкониятини ўрганмоқда | Zamon.uz