Жаҳон

Доналд Трамп BBC'ни судга бермоқчи

Корпорация ўтган ҳафта президент нутқининг айрим қисмларини нотўғри таҳрир қилгани учун расмий узр сўраган бўлсада, эфирдаги кўринишларни рад этиш ва моддий компенсация тўлашдан бош тортган.

Доналд Трамп BBC'ни судга бермоқчи

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Британиянинг BBC корпорацияси устидан судга мурожаат қилиш ниятида эканини маълум қилди. Унга кўра, “Panorama” дастури учун тайёрланган ҳужжатли фильмда 2021 йил 6 январ куни Kапитолий воқеалари арафасида айтилган нутқининг айрим қисмлари нотўғри таҳрир қилингани ва ҳақиқий мазмун бузиб кўрсатилгани президент томонидан манипуляция сифатида баҳоланган.

 

Трампнинг билдиришича, BBC унинг нутқининг турли эпизодларини бирлаштириб, вазиятни нотўғри талқин қилган. Корпорация ўтган ҳафта мазкур монтаж хатоси учун расмий узр сўраган бўлсада, эфирдаги кўринишларни рад этиш ёки моддий компенсация тўлашдан бош тортган.

 

Мазкур ҳолатдан сўнг Трампнинг юридик жамоаси BBC устидан 1 миллиард доллардан 5 миллиард долларгача бўлган миқдорда даъво билан судга мурожаат қилишини билдирган. Даъво доирасида эфирдаги нотўғри маълумотларни раддия қилиш, расмий узр сўраш ва моддий товон ундириш талаб қилинади.

 

Трампнинг айтишича, ушбу суд аризаси “катта эҳтимол билан келаси ҳафта” тақдим этилади. Фильмда унинг 2021 йил 6 январдаги чиқишидан икки турли парчани бирлаштириш орқали битта эпизод сифатида намойиш этилгани, президент томонидан “қасддан нотўғри ёритиш” деб баҳоланган. BBC эса монтаж хатосини тан олган, бироқ молиявий жавобгарликни қабул қилмаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Доналд Трамп BBC'ни судга бермоқчи | Zamon.uz