Жаҳон

“Жанубий Америка навбатдаги Ғазо бўлишини истайсизми?” — Мадуро

Венесуэла президенти АҚШнинг Кариб минтақасидаги ҳарбий фаоллигини кескин танқид қилди.

“Жанубий Америка навбатдаги Ғазо бўлишини истайсизми?” — Мадуро

Венесуэла президенти Николас Мадуро Каракасда бўлиб ўтган халқаро ҳуқуқшунослар йиғилишида АҚШнинг Кариб минтақасидаги ҳарбий фаоллигини кескин танқид қилди. У Америка халқига мурожаат қилиб, Вашингтоннинг сиёсати Венесуэлани эмас, балки бутун Лотин Америкасини нишонга олаётганини айтди.

 

“Ғазо фожиаси бутун дунёни ларзага солди. Ҳар куни аёллар ва болалар қурбон бўлмоқда. Сиз Жанубий Америкада ҳам шундай вазиятни кўришни истайсизми?”, — деди Мадуро. У Кариб денгизидаги ҳарбий ҳаракатлар минтақада кескинликни кучайтириши ва катта фожиага сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

 

Венесуэла раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп фармони асосида наркокартелларга қарши кураш баҳонасида минтақага сувости кемаси ва ҳарбий кемалар жойлаштирилган. Бунга жавобан Каракас 4,5 миллионлик ҳарбий кучларни сафарбар қилган ҳамда кенг кўламли машғулотларни бошлаган.

 

Мадуро суверенитет ва тинчликни ҳимоя қилишга тайёрлигини айтар экан, унинг чиқиши йиғилганлар томонидан олқиш билан кутиб олинди. Шу билан бирга, Карибдаги вазият халқаро ҳамжамият эътиборини тортишда давом этмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

“Жанубий Америка навбатдаги Ғазо бўлишини истайсизми?” — Мадуро | Zamon.uz