Жаҳон

“Фаластин давлати бўлиши мумкин эмас” - Исроил расмийлари

Саудия Арабистoни эса Исроилдан Фаластинни тан олишни талаб қилмоқда.

“Фаластин давлати бўлиши мумкин эмас” - Исроил расмийлари

 

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича Фаластин мустақиллигига доир эшикларни очиқ қолдирувчи АҚШ резолюцияси овозга қўйилишидан бир кун аввал Фаластин давлати тузилишига қарши эканини яна бир бор таъкидлади. Шунингдек Исроил мудофаа вазири Исраэл Катз ҳам “Фаластин давлати бўлмайди, Ғазо эса сектори қуролсизлантирилади” деб таъкидлади.

 

Нетаняху узоқ йиллардан буён Фаластин давлатининг ташкил этилиши ХАМАСни «мукофотлаш» бўлишини, бу эса охир-оқибат Исроил яқинида ХАМАС назоратидаги янада йирик давлат пайдо бўлишига олиб келиши мумкинлигини айтиб келмоқда. Бироқ АҚШ Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича ташаббусни илгари сурар экан, Исроил халқаро босим остида қолган.

 

АҚШ Хавфсизлик Кенгашига тақдим этган резолюция лойиҳаси Ғазода “халқаро барқарорлик кучлари”ни шакллантириш имкониятини назарда тутади. Таклиф Россия, Хитой ва айрим араб давлатларининг қаршиликларига қарамай овозга қўйилиши кутилмоқда.

 

ХАМАС ва фаластин гуруҳлари резолюцияни “Ғазога халқаро мандат жорий қилиш уринишлари” сифатида баҳолаб, бу ташаббус фаластинликларни ўз тақдирини белгилаш ҳуқуқидан маҳрум қилиши мумкинлигини таъкидлади. Гуруҳлар халқаро кучлар бевосита БМТ назорати остида, Исроил иштирокисиз бўлиши лозимлигини билдирди.

 

АҚШ, резолюция матнини танқидлар фонида, Фаластиннинг келажакдаги давлатчилигига “ишончли йўл” яратиш ҳақидаги жумлаларни янада кескин шаклда қайта ишлаб чиқди. 

Саудия Арабистони Қўшма Штатларга Фаластин давлатини тан олиш Исроил билан муносабатларни нормаллаштиришнинг асосий шарти бўлиб қолаётганини айтди. 18 ноябрь куни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд 2018 йилдан бери илк бор Вашингтонга ташриф буюради ва у ерда АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашади.

 

Исроил раҳбари якшанба куни Фаластин мустақиллиги ҳақидаги халқаро даъватларга қарамай, Исроилнинг бу борадаги позицияси “заррача ўзгармаганини” таъкидлади.

 

“Менга ҳеч кимнинг тасдиқлари, твитлари ёки маърузалари керак эмас”, — деди у.

 

Нетаняху Фаластин давлатини эътироф этишни Ғазодаги уруш даврида ХАМАСни рағбатлантирувчи омил сифатида баҳолаб, Буюк Британия, Австралия ва Канада томонидан Фаластинни тан олинганини кескин қоралади.

 

Исроил Бош вазири Ғарбий Соҳилда яҳудий кўчманчилар томонидан содир этилаётган ҳужумлар ҳақида илк бор очиқ изоҳ берди. У бу зўравонликлар “кичик экстремист гуруҳлар” томонидан содир этилаётганини билдирди. Бироқ фаластинликлар ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари зўравонликнинг кенг қулоч ёйганини ва ҳукумат томонидан кўз юмулаётганини айтмоқда.

 

Фаластин соғлиқни сақлаш расмийларининг маълумотига кўра, сўнгги икки ҳафтада Ғарбий Соҳилда ўтказилган ҳарбий операциялар ва тўқнашувларда камида етти фаластинлик, жумладан ўсмирлар ҳалок бўлган.

 

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари маълумотига кўра, октабр ойида кўчманчилар томонидан фаластинликларга қарши 260 дан ортиқ ҳужум қайд этилган — бу 2006 йилдан бери энг юқори кўрсаткич.

 

Исроил ҳарбийлари якшанба куни Ғазо шимолида ўз позицияларига таҳдид солган шахсни ўлдирганини маълум қилди.

 

Ғазо жанубидаги Хон Юнисдаги Муваси чодир лагерида кучли ёмғир сабабли кўчаларга сув кириб, минглаб кўчирилган оилалар оғир шароитда қолмоқда.

 

Кўчирилган аҳоли вакили Абдуллоҳ Абу Қута шундай деди: “Бизнинг чодирларимиз йиртиқ ва эскирган. Ёмғир ёғса, ичкарига оқиб киради. Бу азобни сўз билан тасвирлаб бўлмайди.”

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

“Фаластин давлати бўлиши мумкин эмас” - Исроил расмийлари | Zamon.uz