Жаҳон

Мексикада “Z авлоди” намойишлари авж олди: 100 дан ортиқ полициячи жароҳатланди

Намойишлар ижтимоий тармоқлар орқали уюштирилган бўлиб, иштирокчилар мамлакатдаги жиноятчилик, коррупция ва наркокартелларнинг кучайиб бораётган фаолиятидан норози эканини билдирмоқда.

Мексикада “Z авлоди” намойишлари авж олди: 100 дан ортиқ полициячи жароҳатланди

 

Мексика пойтахти Мексико шаҳрида минглаб ёшлар Президент Клаубия Шейнбаум қароргоҳи олдида норозилик намойиши ўтказди. Бу ҳақда The Washington Post ва Reuters ахборот агентликлари хабар бермоқда.

 

Маълумотларга кўра, намойишчилар Миллий саройга бостириб киришга уриниб, хавфсизлик кучлари билан тўқнашувга киришган. Жараён давомида полиция кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган. Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, тўқнашувларда камида 120 киши жароҳат олган, шулардан 100 нафари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларидир.

 

Полиция 20 нафар намойишчини қўлга олган, яна 20 киши маъмурий ҳуқуқбузарликда айбланмоқда.

 

Намойишлар ижтимоий тармоқлар орқали уюштирилган бўлиб, иштирокчилар мамлакатдаги жиноятчилик, коррупция ва наркокартелларнинг кучайиб бораётган фаолиятидан норози эканини билдирмоқда. Норозиликлар, хусусан, ноябрь ойида Уруапан шаҳри мери Карлос Мансо фестиваль давомида отиб ўлдирилганидан кейин кескинлашган.

 

Мексика президенти Клаубия Шейнбаумнинг сўзларига кўра, акциялар “ўнг қанот сиёсатчилар ва айрим бизнес доиралари томонидан молиялаштирилаётган бўлиши мумкин”.

 

Сўнгги ойларда Марокаш, Мадагаскар, Перу ва Непалда ҳам ёшлар томонидан турли шаклдаги оммавий норозилик намойишлари кузатилган. Бундай акциялар асосан ижтимоий тармоқлар орқали тезкор тарзда ташкил этилаётгани қайд этилмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Мексикада “Z авлоди” намойишлари авж олди: 100 дан ортиқ полициячи жароҳатланди | Zamon.uz