Ўзбекистон

Европа Иттифоқи ўзбекистонлик тадбиркор Рустам Мўминовни санкциялар рўйхатига қўшди

Унинг Россия ҳарбий-саноат комплексини қўллаб-қувватлаши чекловга сабаб бўлган.

Европа Иттифоқи ўзбекистонлик тадбиркор Рустам Мўминовни санкциялар рўйхатига қўшди

 

Иттифоқ ўзбекистонлик тадбиркорни уруш олиб бораётган Россия порох заводига пахта целлюлозаси етказиб беришда алоқадор деб ҳисоблаб, 19-санкциялар пакетига қўшди. Европа Иттифоқи ҳужжатларида келтирилишича, Рустам Мўминов Ўзбекистон, Россия ва Буюк Британия каби давлатларнинг фуқаролигини олган.

 

ЕИ ҳужжатида қайд этилишича, 1965 йилда туғилган Мўминовнинг чекловларга учраши Россия ҳарбий-саноат комплексини қўллаб-қувватлаши билан боғлиқ.

 

Брюсселнинг баҳолашича, Рустам Мўминов Фарғонадаги Фарғона Кимё Заводи пахта целлюлозаси заводини назорат қилади. Унинг маҳсулотлари Перм ва Қозон порох заводларига етказиб берилиши айтилмоқда. Бу материаллар Россия қуролли кучлари учун қурол ишлаб чиқаришда ишлатилган бўлиши мумкин.

 

Газета.уз'нинг ёзишича, Фарғона кимё заводи ва Рав Материалс Селлулосе “Важние истории”, Vlast.Kz нашрлари ва OCCRP концернининг қўшма текширувида, шунингдек, BBC рус хизматининг текширувида иштирок этган. Материалларда айтилишича, бу икки корхона Россия порох заводларига пахта целлюлозасини ҳам тўғридан-тўғри, ҳам хусусий воситачилар орқали етказиб беради. Журналистларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2022 йилда Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошланганидан бери ушбу етказиб бериш ҳажми бир неча баробар ошган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Zamon.uz Фарғона целлюлоза ишлаб чиқартиш кимё заводи сайтида кўрсатилган рақам билан боғланди. Ўзининг исмини айтишни хоҳламаган шахс мазкур хабарларга муносабат бермаслигини айтди.

 

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, Ўзбекистонда бир нечта фуқаролик қабул қилинмайди. Ўзбекистон Конституциясининг 21-моддасида ҳам Ўзбекистонда ягона фуқаролик тан олиши кўрсатиб ўтилган.

 

Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг Zamon.uz'га фуқароликдан чиқариш фақат президент қарори билан амалга оширилишини маълум қилди. Унинг айтишича, президент қарори чиқмагунича фуқаро Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум қилинмайди.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина ҳам Фарғона кимё заводига санкциялар қўллаган эди.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"