Жаҳон

Трамп: “Путин Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги можарони ҳал қилганимдан ҳайратда қолди”

Унинг айтишича, Путин унга можарони ҳал қилгани учун қўнғироқ қилиб, бу натижага ишонмаганини билдирган.

Трамп: “Путин Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги можарони ҳал қилганимдан ҳайратда қолди”

 

АҚШ президенти Доналд Трампнинг таъкидлашича, унинг Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги можаро бўйича эришган дипломатик натижалари Россия президенти Владимир Путин томонидан кутилмаган ҳолда юқори баҳоланган. Бу ҳақда Трамп АҚШ–Саудия Арабистони сармоявий форуми давомида маълум қилган дейди Риа новости нашри.

 

Трампнинг сўзларига кўра, Путин унинг мулоқот ва музокаралар орқали икки давлат ўртасидаги кескинликни юмшатишга эришганидан ҳайратдалигини билдирган.

 

“Ўша куни Путин менга қўнғироқ қилиб, бу масалани бартараф этганимга ишонмаслигини айтди”, — деди Трамп.

 

Маълумот ўрнида, 8 август куни Вашингтонда Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари АҚШ президенти иштирокида етти банддан иборат Қўшма декларация имзолаган эди. Шунингдек, икки давлат ташқи ишлар вазирлари тинчликни мустаҳкамлаш ва давлатлараро муносабатларни ўрнатишга қаратилган битим лойиҳасини парафлашган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Трамп: “Путин Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги можарони ҳал қилганимдан ҳайратда қолди” | Zamon.uz