Жаҳон

Трамп ва Зоҳран Мамдани Оқ уйда учрашди, учрашув дўстона ва конструктив ўтди

Сайлов кампанияси чоғида Трамп унинг сайланишига қарши чиқиб, ҳатто уни “коммунист” деб атаган, Мамдани эса президентни “деспот” ва “фашист” дея танқид қилган эди.

Трамп ва Зоҳран Мамдани Оқ уйда учрашди, учрашув дўстона ва конструктив ўтди

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ уйдаги Овал кабинетда яқинда сайланган Нью-Йорк мери Зоҳран Мамдани билан учрашди. Аввалдан бир-бирини кескин танқид қилиб келган икки сиёсатчи ўртасидаги илк учрашув кутилганидан анча илиқ ва конструктив руҳда ўтди.

 

BBC'нинг Вашингтондаги мухбири Бернд Дебуссманнинг хабар беришича, Трамп Мамданига самимий муносабат билдирган ва Оқ уй янги мерга ҳамкорлик қилиши, “кутилганидан ҳам кўпроқ масалаларда келишувга эришилиши”ни таъкидлаган.

 

“Бизнинг умумий мақсадимиз бор — севган шаҳримизнинг равнақи”, деди Трамп.

 

Мамдани эса президентнинг учрашув давомида зиддиятларга эмас, балки Нью-Йорк аҳолисига хизмат қилишдек умумий вазифага урғу берганини алоҳида қайд этди.

 

Демократлардан номзод бўлган 34 ёшли Мамдани ноябрь бошида ўтказилган сайловда ғалаба қозонган эди. Сайлов кампанияси чоғида Трамп унинг сайланишига қарши чиқиб, ҳатто уни “коммунист” деб атаган, Мамдани эса президентни “деспот” ва “фашист” дея танқид қилган эди.

 

Шунга қарамай, Оқ уйдаги учрашувда кайфият ижобий бўлиб, сиёсатчилар журналистлар саволларига ҳазил аралаш муносабат билдирди. Трамп Мамданининг илгари айтган кескин таърифларига изоҳ берар экан, “Мени бундан ҳам ёмон сўзлар билан аташган, бу унчалик катта муаммо эмас”, деди. Саволга жавобан Мамданининг жилмайиб “ҳа” деб тасдиқлаши учрашувдаги юмшоқ оҳангни янада мустаҳкамлади.

 

Томонлар қатор масалаларда фарқли позицияни сақлаб қолган бўлсада, учрашувда муҳим долзарб мавзулар — жиноятчиликка қарши кураш, шаҳар хавфсизлиги ва аҳолининг ижтимоий ҳимояси бўйича ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди. Мамдани ICE агентликлари томонидан ўтказилаётган рейдлар борасида норозиликларни кўтарганини айтди. Трамп эса суҳбат асосан жиноятчилик мавзусига қаратилганини билдирди.

 

 

34 ёшли Зоҳран Мамдани — Нью-Йорк тарихидаги энг ёш мерлардан бири, шунингдек, мусулмон бўлган биринчи мер ва афро-америкалик (Угандада туғилган) мер ҳисобланади. Унинг тезкор сиёсий юксалиши Реутерс агентлиги томонидан Демократик партия ичидаги муҳим ўзгаришлар белгиси сифатида баҳоланмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Трамп ва Зоҳран Мамдани Оқ уйда учрашди, учрашув дўстона ва конструктив ўтди | Zamon.uz