Жаҳон

Қирғизистон собиқ президентининг ўғли ва бир қатор сиёсатчилар ҳибсга олинди

Улар оммавий тартибсизликларни режалаштирганликда гумонланмоқда.

Қирғизистон собиқ президентининг ўғли ва бир қатор сиёсатчилар ҳибсга олинди

 

Қирғизистонда собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ўғли Қодирбек Атамбаев ҳамда бир қатор сиёсий арбоблар оммавий тартибсизликларни уюштиришга тайёргарлик кўрганликда гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Вазирлик маълумотларига кўра, қўлга олинганлар орасида Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Дамир Мусакеев, Социал-демократик партия етакчиси Темирлан Султонбеков, собиқ депутатлар Шайлобек Атазов ва Кубаничбек Қодировлар ҳам бор.

 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу шахслар парламент сайлови натижалари эълон қилингач, оммавий норозилик кайфиятини уйғотиш мақсадида бир қатор ноқонуний йиғинлар режалаштирганини билдирган. Тергов материалларига кўра, улар “конституцияга зид талаблар қўйиш”, маъмурий бинолар, телеканаллар, хавфсизлик объектлари ва жазони ижро этиш муассасаларини эгаллашга уринишни муҳокама қилган.

 

Тинтув вақтида қурол-яроғ, ўқ-дорилар, гранаталар, алоқа воситалари, молиявий ҳужжатлар, гиёҳванд моддалар ҳамда 150 минг АҚШ доллари миқдоридаги нақд пул мусодара қилинган. Айбланувчиларга Жиноят кодексининг “Оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўриш” моддаси бўйича айблов қўйилган.

 

Темирлан Султонбеков суд қарори билан 17 январгача ҳибсда қолдирилди. Шунингдек, Эрмек Эрматов ва Урмат Асқарбековлар ҳам тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган. Қодирбек Атамбаев, Дамир Мусакеев, Шайлобек Атазов ва Кубаничбек Қодировларнинг ҳибсга олиниши бўйича суд жараёни давом этмоқда.

 

22 ноябрь куни собиқ президентнинг рафиқаси ва яна бир фарзанди ҳуқуқ-тартибот органларига сўроқ учун чақирилган. Ўша куни иқтисодий жиноятлар бўйича давлат хизматининг собиқ раҳбари Сйимик Жапикеэв ҳам ҳибсга олингани ҳақида хабар берилди.

 

Шу билан бирга, сентябрь ойида Бишкек суди Клооп ахборот порталининг икки собиқ ходимини оммавий тартибсизликларни қўзғатганликда айбдор деб топиб, беш йилга озодликдан маҳрум этган эди. Маҳаллий ОАВ вакиллари давом этаётган жараёнларни “сиёсий босим” деб баҳоламоқда.

custom img

Эрон юанда савдо қилиш шарти билан Ҳўрмуз бўғозидан нефт танкерларини ўтказиши мумкин

Жаҳонда нефт савдоси АҚШ долларида амалга оширилади. Фақатгина санкцияларга учраган Россия нефти савдосида рубл ёки Хитой юани ишлатилади.

custom img

Сурхондарёда эркак мавжуд бўлмаган Cobalt автомобилини 15 кишига сотди

У харидорлардан янги шиналар қўйиш учун олдиндан тўлов қилишни сўраган. Пулларни олгач, ёзишмаларни ўчириб юборган.

custom img

Эрон билан уруш мен уни якунланишини ҳис қилганимда тугайди — Доналд Трамп

АҚШ президенти Эрон билан урушнинг аниқ тугаш муддатини белгиламади.

custom img

АҚШ Эроннинг юқори мартабали амалдорлари ҳақидаги маълумотлар учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилди

Қўшма Штатлар Эроннинг муҳим 10 нафар амалдори ҳақида маълумот олишни мақсад қилган.

custom img

Нобел мукофоти энди мени қизиқтирмайди — Трамп

АҚШ президенти Эронга қарши операциялар ва Нобел мукофоти ҳақида гапирмаслигини айтди.

custom img

АҚШ нархларни барқарорлаштириш мақсадида Россия нефти савдосига вақтинча рухсат берди

Молия вазирлиги Эрон можаро ва Ҳормуз блокадаси фондида санкцияларни бир ойга юмшатди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ҳужумлар давомида йиллик ўқ-дори захираларининг катта қисмини сарфлади — FT

Ҳужумнинг дастлабки 100 соатида Қўшма Штатлар 168 та Tomahawk ракетасидан фойдаланган.

custom img

Россияда 15 кишилик наркогуруҳ қўлга олинди, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

44 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда мусодара қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"