Жаҳон

Санкт-Петербургда мигрантларга курерлик қилиш таъқиқланди

Расмийлар чора-тадбирларни норасмий бандликка қарши кураш ва маҳаллий аҳолига иш ўринлари яратиш билан изоҳламоқда.

Санкт-Петербургда мигрантларга курерлик қилиш таъқиқланди

 

22 ноябрдан бошлаб Санкт-Петербургда курерлик етказиб бериш хизматлари учун янги тартиб жорий этилди. Унга кўра, шаҳарда ишлаш учун рухсатнома (патент) асосида меҳнат қилаётган чет эллик фуқароларга курерлик қилиш тақиқланади. Ушбу чеклов кучга кириши билан қатор етказиб бериш хизматлари ўз фаолиятини қайта ташкил этишни бошлади.

 

Yandex ҳамкор компаниялари тақиқ кучга кириши билан бирга уч ойлик мослашув даврини бошлаб юборганини маълум қилди. Буюртма етказиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган ходимларга логистика марказларида теримчи ёки омбор ишчиси каби муқобил лавозимлар таклиф қилинмоқда. Компания меҳнат бозорида ишчи кучи танқислиги кучайиши мумкинлигини қайд этмоқда.

 

Саноат вакилларининг таъкидлашича, курерлар сонининг қисқариши шаҳар аҳолиси учун етказиб бериш хизматлари мавжудлигига бевосита таъсир қилиши мумкин. Хусусан, хизмат нархининг ошиши ва етказиб бериш муддатларининг узайиши эҳтимоли юқори.

 

Ўзгаришларга биринчи бўлиб Самокат ширкати жавоб қайтарди. Айрим ҳудудларда озиқ-овқат етказиб бериш бўйича минимал буюртма миқдори 40 фоизгача оширилди (масалан, Дунайский проспектида 440 рубль ўрнига 750 рубль). Бошқа ҳудудларда ўзгариш нисбатан кичик – 2–10 фоиз атрофида бўлди. Айрим марказий ҳудудларда эса аксинча – минимал буюртма миқдори 10 фоизга камайтирилди.

 

Ресторан етказиб бериш хизматларида ҳам кескин тафовут кузатилди: баъзи муассасалар тарифларни пасайтирган бўлса, бошқалари маълум ҳудудларда бепул етказиб беришни жорий этди. Мутахассислар буни мавжуд курерлар ўртасида иш юкламасини қайта тақсимлаш ҳамда мижозларни сақлаб қолиш стратегиялари билан боғлашмоқда.

 

Етказиб бериш компаниялари чекловлар меҳнат муҳожирлари учун бозорга кириш жараёнини мураккаблаштираётганини, айниқса мавжуд кадрлар танқислиги шароитида бу қўшимча тўсиқ эканини таъкидламоқда. «Yandex»нинг айрим шахсий инфратузилмалари (масалан, омборлари) ходимларни бошқа вазифаларга ўтказиш имконини берсада, соҳа вакиллари бу йўқотишларни тўлиқ қопламаслигини айтмоқда.

 

Аввалроқ РБС Петербург маълумотига кўра, мазкур чекловлар сабаб Санкт-Петербург тахминан 10 мингта патентдан маҳрум бўлиши мумкин эди — бу эса 2026 йил бюджетига 960 миллион рублгача даромад келтириши кутилаётган эди. Шу билан бирга, 19 ноябрь куни депутатлар чет элликлар учун рухсатнома нархини 6 800 рублгача оширишни қўллаб-қувватладилар. Аммо саноат вакиллари фикрича, такси ва етказиб бериш соҳасида патентлар камайиши нарх ошишидан келадиган қўшимча даромадни қоплайди.

 

Шаҳар расмийлари янги қоидалар норасмий бандликка қарши курашиш, хизматлар сифатини ошириш ва маҳаллий аҳолига қўшимча иш ўринлари яратишни мақсад қилганини маълум қилмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Санкт-Петербургда мигрантларга курерлик қилиш таъқиқланди | Zamon.uz