Жаҳон

Трамп маъмурияти Украина бўйича тинчлик режасида Киев манфаатларига оид айрим ўзгаришлар киритилиши мумкинлигини билдирди

Армия сони бўйича чегара, “Tomahawk” ракеталари ва разведка ёрдами каби масалалар қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Трамп маъмурияти Украина бўйича тинчлик режасида Киев манфаатларига оид айрим ўзгаришлар киритилиши мумкинлигини билдирди

 

The Washington Post колоннисти Девид Игнатиуснинг ёзишича, Украина бўйича ишлаб чиқилаётган янги тинчлик режаси Киев раҳбарияти учун жиддий сиёсий қарорларни талаб қиладиган жараёнга айланган. Журналист АҚШ маъмуриятидаги бир неча манбалар билан суҳбатлашиб, Вашингтон позицияси ва таклифлар қандай юзага келгани ҳақида маълумот олган.

 

Манбаларга кўра, тинчлик режаси бўйича муҳокамалар бир ойча олдин бошланган ва ўтган ҳафта Украина Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Рустем Умеровнинг Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф билан Флоридада учрашув ҳақидаги розилигидан сўнг жараён жадаллашган. Трамп маъмурияти Украинадаги коррупция моҷароси ва армиянинг Донеск йўналишидаги муваффақиятсизликларини Киевдаги вазиятни жиддий кескинлаштирган омил сифатида кўрмоқда.

 

Умеров учрашувда Зеленский Донбасс масаласида муайян муроса вариантларини кўриб чиқишга ва Украина қуролли кучларини 600 минг нафар билан чеклашга тайёр эканини билдиргани айтилмоқда. Режанинг дастлабки вариантида айнан шу чеклов акс этган, аммо Европа етакчилари бу таклифни қўллаб-қувватламади.

 

АҚШ расмийлари тинчлик режаси Украина учун “тайёр қарор” эмаслигини, ҳужжат мослашувчан бўлиб, Киев манфаатларини ҳисобга олишда давом этишларини таъкидламоқда. Уларга кўра, Украина суверенитети ҳеч қандай шароитда хавф остига қўйилмайди.

 

Манбалар Трамп маъмурияти Украина армияси сони бўйича чегарани қайта кўриб чиқиши ёки умуман бекор қилиши мумкинлигини билдирган. Шунингдек, урушдан кейин Киевга узоқ масофали “Tomahawk” ракеталарини етказиб беришни вақтинча чеклаш варианти муҳокама қилинмоқда. Европа ҳарбий контингенти вариантларига Россия кескин қарши чиқмоқда.

 

Бундан ташқари, АҚШ Украина билан разведка маълумотлари алмашинувини давом эттириш ниятида экани айтилмоқда. Реутерс аввалроқ Украина режани қабул қилмаса, разведка ёрдами чекланиши мумкинлиги ҳақида ёзган, аммо кейинчалик Давлат котиби Марко Рубио бундай таҳдидлар ҳақида хабардор эмаслигига ойдинлик киритди.

 

Иғнатиусга кўра, тинчлик режасидан 100 кун ўтгач Украинада сайлов ўтказиш бандининг киритилиши мамлакатдаги сиёсий беқарорлик билан изоҳланган — сайловлар тинчлик келишувининг “оммавий ратификацияси” сифатида кўрилмоқда. Урушдан кейинги амнистия банди эса коррупция можароси авж олган ҳолда Зеленский ва ҳукумат аъзоларини сиёсий таъқибдан ҳимоя қилиш мақсадида киритилган.

 

Журналистнинг таъкидлашича, Трамп маъмурияти Европа ва Украина жамоатчилигини таклиф этилаётган режа Россия манфаатларини ҳаддан ташқари қўлламаслигига ишонтиришга интилмоқда. Энг муҳим қарор эса Зеленскийнинг ўз қўлида қолади: агар у режани қўллаб-қувватласа, кейинги қадам Москвага боғлиқ бўлади; агар рад этса, уруш келаси йил ҳам давом этиши мумкин.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Трамп маъмурияти Украина бўйича тинчлик режасида Киев манфаатларига оид айрим ўзгаришлар киритилиши мумкинлигини билдирди | Zamon.uz