Жаҳон

Трамп маъмуриятининг Украина бўйича тинчлик режаси 19 бандга қисқартирилди

Ўзгартиришлар Женевадаги музокаралар якунида киритилган, лекин қайси бандлар олиб ташлангани очиқланмади.

Трамп маъмуриятининг Украина бўйича тинчлик режаси 19 бандга қисқартирилди

 

АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тугатиш мақсадида таклиф этилган тинчлик режаси қайта кўриб чиқилиб, 28 банддан 19 бандга қисқартирилди. Бу ҳақда dw.com нашри хабар бермоқда.

 

Дастлабки ҳужжат кўплаб мутахассислар томонидан Россия манфаатларига яқинликда айбланиб, кескин танқидга учраган эди. Қисқартиришлар Женевада ўтказилган музокаралар якунида киритилган. Манбалар айнан қайси бандлар олиб ташланганини очиқламади. WP суҳбатдошлари бандлар сони бўйича якуний келишув ҳали тўлиқ шаклланмаганини таъкидлади.

 

Уларнинг маълумотига кўра, Европа Иттифоқи томонидан таклиф этилган альтернатив ёндашувдан фарқли ўлароқ, асосий негиз сифатида АҚШ ишлаб чиққан дастлабки лойиҳа сақлаб қолинмоқда.

 

23 ноябрь куни Женевада Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров АҚШнинг янгиланган режаси бўйича музокаралар ўтказди. У режага бир қатор таҳрирлар киритилганини тасдиқлади, бироқ мазмуни ҳақида батафсил маълумот бермади.

 

Украина Президенти Офиси маслаҳатчиси Александр Бевз ҳам режадаги қатор бандлар ўзгартирилгани ёки бутунлай чиқариб ташланганини билдирди.

 

Шунингдек, 23 ноябрь куни Германия канцлери Фридрих Мертс ўз ташаббусини илгари суриб, жараённи соддалаштириш мақсадида режани 28 банддан битта асосий тамойилга қисқартиришни таклиф этди. У Трамп ҳужжатидаги Россиянинг музлатилган активларини Украинага йўналтириш ҳамда фойданинг ярмидан АҚШга улуш ажратиш ҳақидаги бандни кескин танқид қилиб, буни “мантиқан асосланмаган” деб баҳолади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Трамп маъмуриятининг Украина бўйича тинчлик режаси 19 бандга қисқартирилди | Zamon.uz