Жаҳон

Туркманистонда иккита сув омбори бутунлай қуриб қолди

Бу ҳолат Этрек дарёсидаги сув оқимининг тўхтаб қолиши ва қурғоқчилик билан боғлиқ.

Туркманистонда иккита сув омбори бутунлай қуриб қолди

 

Туркманистоннинг Болқон минтақасида жойлашган Мямметкўл ва Делили сув омборлари бутунлай қуриб қолди. Бу узоқ давом этган қурғоқчилик ва Этрек дарёсидан келадиган сув оқимининг тўхтаб қолиши натижасидир.

 

2024/2025 совуқ мавсум давомида ёғингарчиликнинг жуда камлиги сув омборларида сув тўпланишига тўсқинлик қилган. 2025 йил март ойига келиб, Мямметкўл дарёсининг майдони 2,5 квадрат километрга, Делили сув омбори эса 0,08 квадрат километрга қисқарган. Шу билан сув омборлари нафақат тўлдирилмаган, балки қолган сув ҳажмини ҳам йўқотган.

 

Маълум қилинишича, Мямметкўл июнь ойида бутунлай қуриб қолган. Охирги шунга ўхшаш ҳолат 2021 йил октябрида содир бўлиб, сув омбори 2023 йил августидаги кучли сув тошқинидан кейин тикланган.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Туркманистонда иккита сув омбори бутунлай қуриб қолди | Zamon.uz