Жаҳон

БМТ янги бош котибни сайлаш жараёнини расман бошлади

193 давлат вакилларидан номзодлар бўйича таклифлар қабул қилинади.

БМТ янги бош котибни сайлаш жараёнини расман бошлади

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзо давлатлардан 2027 йил 1 январдан лавозимга киришадиган бош котиб лавозимига номзодларни кўрсатишни сўради. Бу ҳақда Реутерс агентлиги хабар бермоқда. Мазкур жараён БМТ Хавфсизлик кенгаши раиси ҳамда Бош ассамблея президенти томонидан юборилган қўшма мактуб орқали бошланган бўлиб, у амалдаги бош котиб Антонио Гутерришни алмаштириш жараёнининг расмий бошланиши ҳисобланади.

 

Мактубда ташкилот тарихида бирор маротаба аёл шахс бош котиб лавозимини эгалламаганига урғу берилган. Шу муносабат билан давлатлардан юқори раҳбарлик лавозимида гендер тенглигини таъминлаш мақсадида аёл номзодларни кўриб чиқишга алоҳида эътибор қаратиш сўралган.

 

Шунингдек, номзодларни танлашда минтақавий баланс ва хилма-хиллик муҳим мезонлардан бири сифатида қайд этилган.

 

БМТ Хавфсизлик кенгаши 2026 йил охирига қадар 10-бош котиб лавозими учун битта номзодни танлаб, уни Бош ассамблеяга тавсия қилади.

 

Ҳозирча оммавий равишда эълон қилинган номзодлар орасида Чилининг собиқ президенти Мишел Бачелет, Коста Риканинг собиқ вице-президенти Ребеса Грйнспан, аргентиналик дипломат, Халқаро атом энергияси агентлиги (XAEA) раҳбари Рафаэл Гросси бор.

 

Бош котиб бўйича якуний қарор БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето ҳуқуқига эга беш доимий аъзоси — АҚШ, Россия, Буюк Британия, Хитой ва Франция — ўзаро келишувига эришганидан сўнг қабул қилинади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

БМТ янги бош котибни сайлаш жараёнини расман бошлади | Zamon.uz