Жаҳон

Имрон Хон қамоқхонада вафот этди — ОАВ

Мазкур хабарлар ортидан унинг тарафдорлари кўчага чиқди.

Имрон Хон қамоқхонада вафот этди — ОАВ

Афғонистоннинг айрим оммавий ахборот воситалари 26 ноябр куни Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон Адиала қамоқхонасида вафот этгани ҳақида хабарлар эълон қилди. Уларнинг хабарига кўра, сиёсатчи “сирли тарзда” ҳаётдан кўз юмган ва унинг жасади қамоқхона ҳудудидан олиб чиқилган.

 

Бироқ мазкур хабар ҳозирча Покистон ҳукумати, Адиала қамоқхонасининг маъмурияти ёки Имрон Хоннинг партияси — Покистон Техрик-е-Инсаф (PTI) томонидан тасдиқланмади. Етакчи халқаро ахборот агентликлари ҳам бу борада расмий хабар бермаган.

 

Мазкур хабар ортидан ижтимоий тармоқларда катта шов-шув кўтарилиб, Имрон Хон тарафдорлари ва унинг яқинлари қамоқхона яқинида тўпланаётгани ҳақида постлар пайдо бўлган.

 

Маълумот учун, Имрон Хон турли жиноят ишлари бўйича судланган ҳолда қамоқда сақланаётганди. Охирги йилларда унинг соғлиги ёки ўлими ҳақидаги ёлғон хабарлар бир неча бор тарқалган ва кейинчалик рад этилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Имрон Хон қамоқхонада вафот этди — ОАВ | Zamon.uz