Жаҳон

Қозоғистонда мигрантларни рўйхатга олишнинг янги қоидалари тасдиқланди

90 кунгача бўлиш муддатига эга давлатлар фуқароларига, жумладан ўзбекистонликларга ҳам янги тартиб қўлланади.

Қозоғистонда мигрантларни рўйхатга олишнинг янги қоидалари тасдиқланди

 

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги мамлакатда вақтинчалик бўлиб турган мигрантларни рўйхатга олиш тартибига доир янги қоидаларни тасдиқлади. Мазкур тартиб 2026 йил 1 июлдан кучга киради ва бўлиш муддати 90 кунгача этиб белгиланган давлатлардан келган хорижий фуқароларга, жумладан Ўзбекистон фуқароларига ҳам татбиқ этилади.

 

Янги регламентнинг асосий янгилиги — рўйхатга олиш жараёнининг тўлиқ электрон шаклга ўтказилиши.

 

Амалдаги талабларга мувофиқ, мигрантлар Қозоғистон давлат чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб 30 кун ичида ички ишлар органларида рўйхатдан ўтишлари шарт. Эндиликда бу жараён миграция хизматининг электрон ахборот тизими орқали амалга оширилади. Тизимга мигрантнинг шахсий маълумотлари, паспорт маълумотлари, туғилган сана, яшаш манзили ҳамда уларни қабул қилувчи шахснинг маълумотлари киритилади.

 

Турар жойни тақдим этувчи фуқаро мобил илова орқали рўйхатга олиш тўғрисидаги хабарнома олади ва ўз розилигини тасдиқлайди. Розилик билдирилганидан сўнг мигрантнинг шахсий кабинетида рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси шакллантирилади.

 

Рўйхатдан ўтиш рад этилиши мумкин бўлган ҳолатлар:

  • тақдим этилган маълумотларнинг нотўғри бўлиши;
  • мигрантнинг Қозоғистонда белгиланган бўлиш муддатини бузиши;
  • яшаш жойи эгаси томонидан рўйхатдан ўтказишни рад этиш.

 

Мигрантлар манзилини ўзгартирган тақдирда, янги манзил бўйича беш иш куни ичида қайта рўйхатдан ўтиши шарт. Аввалги манзил тизимдан автоматик тарзда ўчириб ташланади.

 

Рўйхатдан ўтиш турар жой бинолари, квартиралар, ётоқхоналар, меҳмонхоналар, санаториялар ва яшаш учун мўлжалланган бошқа объектларда амалга оширилиши мумкинлиги қайд этилган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Қозоғистонда мигрантларни рўйхатга олишнинг янги қоидалари тасдиқланди | Zamon.uz