Жаҳон

Путин: Россияда муҳожирлар масаласи ижтимоий кескинликка сабаб бўлмаслиги лозим

Унинг сўзларига кўра, мамлакатга келаётган хорижликлар Россия муҳитига мослашишга ва ижтимоий талабларни бажаришга тайёр бўлиши керак.

Путин: Россияда муҳожирлар масаласи ижтимоий кескинликка сабаб бўлмаслиги лозим

 

Россия президенти Владимир Путин “Номад” телеканали бош муҳаррири Наталя Кролевичга берган интервьюсида муҳожирлар мавзусига оид муносабатини билдирди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда.

 

Давлат раҳбари таъкидлашича, мамлакатда муҳожирлар масаласи аҳолида норозилик уйғотмаслиги, барча жараёнлар тартибли ташкил этилиши зарур.

 

“Биз фуқароларимиз учун, Россия Федерацияси фуқаролари учун ҳамма нарса тартибда бўлишини таъминлашимиз керак, токи бу масала атрофида содир бўлаётган барча ҳодисалар ғазабга сабаб бўлмаслиги керак”,” — деди Путин.

 

Унинг қўшимча қилишича, Россияда ишлаш ва яшаш истагини билдирган хорижий фуқаролар маҳаллий муҳитга мослашишга, мамлакат қонунлари ва ижтимоий тартибларига риоя қилишга тайёр бўлишлари талаб этилади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.