Жаҳон

Путиннинг Қирғизистонга ташрифи давомида Украина элчихонаси яширилди

Маҳаллий ОАВнинг қайд этишича, элчихона олдига экран ўрнатилиши Россия президентининг ташрифи давомида протокол элементлари ва маросим тартибини таъминлаш мақсадида амалга оширилган.

Путиннинг Қирғизистонга ташрифи давомида Украина элчихонаси яширилди

 

Бишкекда Россия президенти Владимир Путиннинг ташрифи давомида хавфсизлик ва протокол талаблари кучайтирилди. Ташриф доирасида шаҳар марказидаги айрим ҳудудларда вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Шу муносабат билан Украинанинг Қирғизистондаги элчихонаси олдида катта LED экран ўрнатилиб, элчихона биноси ташқи кўриниши ёпиб турилди. Маҳаллий ОАВнинг қайд этишича, экран ўрнатилиши Россия президентининг ташрифи давомида протокол элементлари ва маросим тартибини таъминлаш мақсадида амалга оширилган.

 

Россия президенти Путиннинг 25–26 ноябрь кунлари Бишкекка амалга оширган ташрифи Қирғизистон томонидан энг юқори даражада ташкил этилди. Аэропортда миллий раққосалар, чолғу жамоалари иштирокидаги кутиб олиш маросими ўтказилди. Расмий маълумотларга кўра, президент кортежи махсус қўриқчилар, чавандозлар ва давлат байроқлари билан ҳамроҳ қилинган.

 

Путиннинг ташрифи муносабати билан Бишкекдаги барча мактаблар вақтинчалик масофавий таълимга ўтказилди, шаҳар бўйлаб транспорт ҳаракати чекланиб, бир қатор йўналишларда вақтинчалик чекловлар жорий этилди.

 

Украина элчихонаси вакиллари LED экран ўрнатилганини тасдиқлаб, бу ҳолатнинг Россия президентининг ташрифи билан боғлиқлигини қайд этди. Қирғизистон томони эса экран протоколнинг янги элементлари сифатида қўлланганини билдирди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Путиннинг Қирғизистонга ташрифи давомида Украина элчихонаси яширилди | Zamon.uz