Жаҳон

Россия 2027 йилдан мигрантларни фақат расмий таклиф билан қабул қилиши мумкин

Янги тартибга кўра, мигрантлар Россияга фақат иш берувчининг таклифи билан келади, олдиндан тўлиқ текширувдан ўтади ва келгач бевосита тайинланган иш жойига бириктирилади.

Россия 2027 йилдан мигрантларни фақат расмий таклиф билан қабул қилиши мумкин

 

Россия Федерацияси 2027 йилдан эътиборан чет эллик фуқароларни меҳнат фаолиятига жалб этиш бўйича амалдаги қоидаларни кескин ўзгартиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия ОАВлари Ички ишлар вазирлигининг 2026–2030 йилларга мўлжалланган миграция сиёсатини амалга ошириш режаси лойиҳасига таяниб хабар берди.

 

Янгиланаётган тартибга кўра, мигрантларнинг мустақил равишда Россияга келиши ва иш қидириши тартиби бекор қилиниши мумкин. Унинг ўрнига ташкилий (уюшган) ёллаш тизими жорий этилади.

 

Янги тизимнинг асосий талаблари қуйидагилардан иборат:

  • Чет эллик ишчилар Россияга фақат иш берувчининг расмий таклифи билан кириши мумкин бўлади.
  • Келишидан олдин улар ўз мамлакатида тўлиқ текширувлардан ўтиши шарт бўлади.
  • Россияга киргач, мигрант мустақил равишда иш излаш ўрнига бевосита таклифнома асосидаги иш жойига бириктирилади.

 

Мазкур ёндашув Россияда ички демографик ўсишни қўллаб-қувватлаш ва чет эллик ишчи кучидан фақат аниқ эҳтиёж бўлган тақдирда фойдаланиш сиёсатининг бир қисми сифатида изоҳланмоқда. Янги тизимнинг қамрови ҳозирча аниқ белгиланмаган, аммо мутасадди вазирлик мигрантлар оқимининг муҳим қисми босқичма-босқич ушбу механизмга ўтишини истисно қилмаяпти.

 

Иш берувчилар хорижий ишчиларга бўлган эҳтиёж бўйича олдиндан рўйхат тузадилар ва уни давлат органларига тақдим этадилар. Текширувлардан ўтган мигрантлар таклифнома асосида келиб, ўша заҳоти белгиланган иш берувчига бириктирилади.

 

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу механизм йирик корхоналар учун қулай бўлиши мумкин. Бироқ кичик ва ўрта бизнес учун мослашувчанликнинг камайиши, режалар ва квоталарга қаттиқ боғлиқлик сабабли муайян қийинчиликлар юзага келиши эҳтимоли бор.

 

Шу тариқа, Россия миграция сиёсати янада қатъий ва давлат томонидан марказлаштирилган тартибга ўтаётгани қайд этилмоқда. Янги тизимнинг меҳнат бозори ва мигрантлар ҳаётига қандай таъсир кўрсатиши 2027 йилларда маълум бўлади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россия 2027 йилдан мигрантларни фақат расмий таклиф билан қабул қилиши мумкин | Zamon.uz