Жаҳон

Шерзод Асадов BBC World News’нинг Евросиё бўйича вакили билан учрашув ўтказди

Учрашувда BBC билан амалга оширилган лойиҳалар сарҳисоби ва медиа ҳамкорликнинг келгуси режаларига оид масалалар муҳокама қилинди.

Шерзод Асадов BBC World News’нинг Евросиё бўйича вакили билан учрашув ўтказди

28 ноябрь куни Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов BBC World News’нинг Евросиё мамлакатлари бўйича вакили Сергей Становкин билан учрашди.

 

Асадовнинг маълум қилишича, сўнгги учрашувдан буён BBC билан ҳамкорлик доирасида қарийб 10 та лойиҳа амалга оширилган. Хусусан, телеканал Ўзбекистонда ўтган Бухородаги замонавий санъат биенналеси, Самарқанддаги УНEССО Бош конференцияси сессияси каби йирик тадбирлар ва бошқа муҳим воқеаларни мунтазам ёритиб борди.

 

Учрашувда медиа соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболдаги режаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Рақамли даврда хавфсиз ва масъулиятли журналистиканинг долзарблиги, сунъий интеллект технологияларининг тез тарқалиши фонида фактчекинг, профессионал таҳлил кўникмалари ва медиа саводхонлигини ошириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

 

Шерзод Асадов бундан аввал ҳам, шу йилнинг февраль ойида Сергей Становкин билан учрашув ўтказган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Шерзод Асадов BBC World News’нинг Евросиё бўйича вакили билан учрашув ўтказди | Zamon.uz