Жаҳон

Зеленский: “Украинани Россия босимидан ҳимоя қилаётган барча давлатлардан миннатдорман”

Украина президентининг ноябрь охирида АҚШга ташрифи ва президент Трамп билан музокаралари режалаштирилган.

Зеленский: “Украинани Россия босимидан ҳимоя қилаётган барча давлатлардан миннатдорман”

 

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг тинчлик режаси устидаги музокаралар давом этаётгани, бу жараёнда АҚШ ва бошқа ҳамкорларнинг қўллаб-қувватлаши муҳим аҳамият касб этаётганини маълум қилди.

 

Президентнинг таъкидлашича, ҳозирда Украина делегацияси Америка томони билан тинчлик ташаббусининг алоҳида бандларини муҳокама қилмоқда. Зеленский давлатлар томонидан Россияга нисбатан кўрсатилаётган босим, шунингдек, Украинани қўллаб-қувватлаш чораларини юқори баҳолади.

 

“Россияга босим ўтказаётган ва Украинани ҳимоя қилаётган барча давлатларга чуқур миннатдорчилик билдираман. Ҳар бир саъй-ҳаракат биз учун жуда муҳим. Келгуси ҳафтада делегациямиз билан бирга мен ҳам бир қатор муҳим учрашувлар ўтказаман. Украина ўз позициясида қатъий туради ва буни давом эттиради”, — деди Зеленский.

 

Шунингдек, Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров делегация таркибига кирган ҳолда, Зеленский ноябрь ойининг охиригача АҚШга ташриф буюриб, АҚШ президенти Доналд Трамп билан тинчлик режаси бўйича музокаралар ўтказиши режалаштирилганини маълум қилди.

custom img

“АҚШнинг Кубани эгаллаши бу катта шарафдир” — Доналд Трамп

АҚШнинг Кубага нефть етказиб берилишини тақиқлагани фонида мамлакатда блэкаут юз берди.

custom img

Кобулда гиёҳвандлар шифохонаси портлатилди: 400 киши ҳалок бўлди

“Толибон” Покистонни гиёҳвандлар даволанадиган шифохонага зарба берганликда айблади.

custom img

Эрон Ҳўрмуз бўғозида ҳаракатланиш учун айрим давлатлар кемаларига чекланган рухсат берди

Ҳўрмуз бўғози фақат душманлар ва уларнинг тажовузкорлигини қўллаб-қувватловчилар учун ёпиқ бўлиб қолиши эълон қилинди.

custom img

Эрондаги вазият Марказий Осиёда энг кўп Тожикистонга таъсир қилиши мумкин

2025 йилнинг биринчи ярмида Тожикистон Эрондан 600 млн долларлик маҳсулот импорт қилган.

custom img

Можтабо Хоманаий марҳум отаси томонидан тайинланган амалдорларни лавозимида қолдирди

Фармонга кўра, улар ишларини давом эттириб, марҳум Али Хоманаийдан олган кўрсатмаларига амал қилиши лозим.

custom img

БАА ҳаво ҳудудининг қисман ёпилиши 23 мартгача узайтирилди

Чекловлар АҚШ–Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий кескинлик фонида жорий этилган.

custom img

Трамп Минобдаги мактаб ҳужуми бўйича АҚШ жавобгарлигини рад этди

Вашингтон ҳужум сабабларини аниқлаш учун тергов олиб бормоқда.

custom img

Нетаняхунинг ўлими рад этувчи видео сунъий интеллект ёрдамида яратилган

Видеода қаҳва идишидаги суюқлик ҳаракат қилмаган ва миқдори камаймаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"