Жаҳон

Британия бюджет тақчиллиги туфайли элчихона биноларини сотмоқчи

Буюк Британиянинг хориждаги 933 та дипломатик биноси, яъни тахминан 15 фоизи, эксплуатация учун хавфли деб топилган.

Британия бюджет тақчиллиги туфайли элчихона биноларини сотмоқчи

 

Политисо нашрининг ёзишича, Буюк Британия ҳукумати бюджет тақчиллигини қисқартириш мақсадида хориждаги айрим дипломатик бинолар ва давлатга тегишли бошқа кўчмас мулкларни сотишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда жума куни эълон қилинган ҳукумат ҳужжатларида маълумот берилган.

 

Хабарга кўра, ноябрь ойида Британия молия вазири Рейчел Ривз мамлакатнинг 2026 йилги бюджет режасини тақдим этган. Унда Ғазначилик учун қўшимча 26 миллиард фунт стерлинг йиғиш мақсад қилинган бўлиб, бунинг бир қисми солиқларни ошириш, яна бир қисми эса давлатга қарашли активларни оптималлаштириш ҳисобидан амалга оширилиши кўзда тутилган.

 

Мавжуд режаларга кўра, Ташқи ишлар вазирлиги ўз балансидаги 6 500 та мулк объектини қайта кўриб чиқиб, улар орасида «бўшатиш» мумкин бўлган, яъни сотилиши ёки қўлланилиши мақсадга мувофиқ бўлмаган объектларни аниқлаши керак. Нашрга кўра, бу жараёнда Британиянинг дунё бўйлаб дипломатик фаолияти сезиларли даражада қисқариши эҳтимоли бор.

 

Ҳужжатларда қимматбаҳо ҳудудлардаги айрим объектлар, хусусан, 2019 йилда АҚШ билан Брехитдан кейинги савдо музокараларига тайёргарлик доирасида дипломатлар учун харид қилинган 15,7 миллион долларлик Нью-Йоркдаги ҳашаматли квартира мисол тариқасида келтирилган.

 

Шунингдек, маълумотларга кўра, Буюк Британиянинг хориждаги 933 та дипломатик биноси, яъни тахминан 15 фоизи, эксплуатация учун хавфли деб топилган.

 

Бюджет баёноти олдидан ҳукумат қарзларга хизмат кўрсатиш харажатлари, ижтимоий нафақалар, коммунал тўловларни қоплашга ёрдам дастурлари ва иқтисодий пасайиш туфайли юзага келган ўнлаб миллиард фунтлик тақчилликни ёпиш зарурати билан юзлашган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Британия бюджет тақчиллиги туфайли элчихона биноларини сотмоқчи | Zamon.uz