Жаҳон

Парранда гриппи COVID-19 дан ҳам хавфли бўлиши мумкин — олим огоҳлантирди

Мутахассисларнинг таъкидлашича, вирус соғлом одамларга ҳам зарар етказиши мумкин, бироқ ҳозирча глобал хавф даражаси паст.

Парранда гриппи COVID-19 дан ҳам хавфли бўлиши мумкин — олим огоҳлантирди

 

Франциянинг Пастер институти қошидаги Нафас йўллари инфекциялари маркази директори Мари-Энн Рамей-Велти юқори патоген H5 парранда гриппи вирусининг глобал хавфи кескин ортиб бораётганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

 

Мутахассиснинг таъкидлашича, H5 вируси сўнгги йилларда юз миллионлаб паррандалар нобуд бўлишига сабаб бўлган, бу эса озиқ-овқат таъминоти занжирига ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда. Инсонлар орасида касалланиш ҳолатлари ҳозирча жуда кам учраётгани қайд этилган, бироқ вируснинг сутэмизувчилар ва одамларга мослашиш эҳтимоли энг катта хавф ҳисобланади.

 

“Агар вирус одамдан одамга юқиш қобилиятига эга бўлса, пандемия бошланиши мумкин. COVID-19 пандемияси бошида бўлгани каби, H5га қарши ҳам аҳолида антикорлар мавжуд эмас,” — дейди Рамей-Велти.

 

Олимнинг фикрича, парранда гриппи соғлом одамларга ҳам жиддий зарар етказиши мумкин, шу боис пандемия COVID-19 дан оғирроқ кечиши эҳтимолдан холи эмас. АҚШда паррандалар, қорамоллар ва айрим одамларда H5N1 аниқланган ҳолатлар қайд этилган. Ноябрь ойида Вашингтон штатида биринчи бемор инфекция оқибатида вафот этди.

 

Шу билан бирга, мутахассислар ҳозирги глобал тайёргарлик даражаси COVID-19 дан юқорироқ эканини билдиради — вакцина намуналари, антивирал дори захиралари ва зарур технологиялар мавжуд.

 

Бутунжаҳон ҳайвонлар саломатлиги ташкилоти илмий бўлими раҳбари Грегорио Торреснинг қайд этишича, ҳозирча пандемия хавфи паст даражада бўлиб қолмоқда. “Товуқ гўшти ва тухум истеъмол қилиш учун хавотирга асос йўқ,” — деди у.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Парранда гриппи COVID-19 дан ҳам хавфли бўлиши мумкин — олим огоҳлантирди | Zamon.uz