Жаҳон

Россияда WhatsApp тўлиқ блокланиши мумкин

Августда мессенжер орқали қўнғироқларни блоклаган эди.

Россияда WhatsApp тўлиқ блокланиши мумкин

Роскомнадзор Россияда WhatsApp'ни тўлиқ блоклаш билан таҳдид қилди. Бу ҳақида DW нашри хабар бермоқда.

 

“Ушбу мессенжер мамлакат ҳудудида террорчилик ҳаракатларини уюштириш ва амалга ошириш, уларнинг ижрочиларини ёллаш, шунингдек, фуқароларимизга нисбатан фирибгарлик ва бошқа жиноятлар учун фойдаланилмоқда”, дейилади идора баёнотида.

 

Роскомнадзор, шунингдек, WhatsApp Россия қонунчилигини бузишда давом этаётганини ва шу сабабли у мамлакатда тўлиқ блокланиши мумкинлигини билдирди.

 

28 ноябрда Россиядаги фойдаланувчилар WhatsApp'да кенг кўламли носозликлар юз бераётганини хабар қилишди. Август ойида Роскомнадзор ушбу мессенжер орқали қўнғироқларни блоклаган эди. Шунга қарамай, WhatsApp'дан Россиянинг юқори лавозимли амалдорлари, жумладан президент ёрдамчиси Юрий Ушаков ҳам фаол фойдаланишда давом этмоқда.

Энди қуруқлик орқали ҳам бориш мумкин: Тожикистон ва Эрон ўртасида тўлиқ визасиз режим кучга кирди

Энди қуруқлик орқали ҳам бориш мумкин: Тожикистон ва Эрон ўртасида тўлиқ визасиз режим кучга кирди

Визасиз қатнов фақат ҳаво йўлларига эмас, қуруқликдаги халқаро чегара ўтиш пунктларига ҳам татбиқ этилади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.