Жаҳон

Трамп Байден томонидан авто-қалам билан имзоланган барча ҳужжатларни бекор қилди

АҚШ президентининг таъкидлашича, бу собиқ давлат раҳбари томонидан имзоланган ҳужжатларнинг тахминан 92 фоизини ташкил этади.

Трамп Байден томонидан авто-қалам билан имзоланган барча ҳужжатларни бекор қилди

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Жо Байден томонидан автоматик имзолаш қурилмаси – “авто-қалам” орқали тасдиқланган барча ижро фармойишларини бекор қилди. Бу ҳақида Трамп ўзининг Truth Social саҳифасида маълум қилди дейди ТАСС нашри.

 

Трампнинг таъкидлашича, бекор қилинган ҳужжатлар Байден президентлик даврида имзоланган барча фармойишларнинг қарийб 92 фоизини ташкил этади.

 

Президентнинг ёзишича, “Уйқусираб Жо Байден қалам ёрдамида имзолаган ҳар қандай ҳужжатлар эндиликда ўз кучини йўқотади. Агар АҚШ президенти шахсан рухсат бермаса, автоматик имзолаш қурилмасидан фойдаланиш тақиқланади”.

 

Трамп “радикал сўл демократлар Байденнинг президентлик ваколатларини амалда эгаллаб олганини” иддао қилди. Унинг фикрича, Байден ўзи бевосита имзоламаган барча ижро буйруқлари ҳақиқий кучга эга бўлмаган, чунки автоматик имзо қўлланган ҳужжатлар “ноқонуний” ҳисобланади.

 

Шунингдек, Трамп Байденнинг 2500 дан ортиқ шахс – жумладан, айрим қариндошларини афв этиш ҳақидаги фармойишлар ҳам авто-қалам орқали имзоланганини, шу боис уларни ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш мумкинлигини билдирди.

 

Аввалроқ Байден The New York Times’га берган интервьюсида афв этиш бўйича барча қарорлар шахсан ўзи томонидан қабул қилинганини, бироқ ҳужжатлар сони кўплиги сабаб авто-қаламдан фойдаланишга тўғри келганини айтганди. Июль ойида Оқ уй Байден томонидан автоматик имзо қурилмасидан фойдаланилган ҳолатлар юзасидан текширув бошлаганини тасдиқлаган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Трамп Байден томонидан авто-қалам билан имзоланган барча ҳужжатларни бекор қилди | Zamon.uz