Жаҳон

Зеленскийнинг мумкин бўлган вориси эълон қилинди — The Times

Зеленскийнинг рейтинги коррупция билан боғлиқ жанжалдан сўнг икки баробар пасайган.

Зеленскийнинг мумкин бўлган вориси эълон қилинди — The Times

 

The Times нашри ўтказилган сўровлар натижаларига таянган ҳолда, Украина Қуролли кучларининг собиқ Бош қўмондони ва Буюк Британиядаги элчиси Валерий Залужний истиқболдаги сайловларда амалдаги Президент Владимир Зеленскийни мағлуб этиши мумкинлигини маълум қилди дейди РБК нашри.

 

Нашрнинг қайд этишича, Зеленскийнинг рейтинги коррупция билан боғлиқ жанжал ортидан сўнг икки баробар пасайган. Шунга қарамай, ҳозирги кунда икки сиёсатчи ўртасидаги фарқ минимал бўлиб қолмоқда — тадқиқот маълумотларига кўра, Зеленский 30 фоизга яқин, Залужний эса 25 фоиздан ортиқ қўлловга эга.

 

Залужнийнинг машҳурлиги, аввало, можаронинг дастлабки босқичларида Украина мудофаасига бошчилик қилгани ва “уруш қаҳрамони” сифатида танилгани билан боғлиқ. 2024–2025 йилларда ўтказилган бир қатор ижтимоий сўровлар натижаларида ҳам у юқори ишонч кўрсаткичларини қайд этган. Масалан, New Image Marketing Group сўровида респондентларнинг 70 фоизи унга ишонч билдирган.

 

Шунга қарамай, Залужнийга яқин манбалар унинг президентликка номзод бўлиш эҳтимоли жуда пастлигини билдирган. Ўзи ҳам уруш шароитида сайловларни ўтказишнинг имконсизлигини таъкидлаб келади.

 

Украинада президентлик сайлови ўтган йили бўлиб ўтиши керак эди, бироқ ҳарбий ҳолат сабабли ортга сурилган. Зеленскийнинг ваколати 2024 йил май ойида якунланган бўлсада, янги президент сайланмагани сабабли у амалдаги давлат раҳбари сифатида фаолиятини давом эттирмоқда. Россия эса бу вазиятни “ноқонуний” деб баҳолаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Зеленскийнинг мумкин бўлган вориси эълон қилинди — The Times | Zamon.uz