Жаҳон

Рим папаси Фаластин давлатини тан олишга чақирди

У буни можаронинг ягона ечими шу эканини таъкидлади.

Рим папаси Фаластин давлатини тан олишга чақирди

Рим папаси Лео XIV Яқин Шарқдаги кескин вазият фонида халқаро ҳамжамиятни Фаластин давлатини тан олишга чақирди. Папа бу баёнотни 30 ноябрь куни Туркиядан Ливанга йўл олган самолётида журналистлар билан мулоқот чоғида билдирди.

 

“Фаластин давлатини тан олиш — Исроил-Фаластин можаросининг ягона ечимидир,” деди Папа бу борада Ватикан позицияси қатъий бўлиб қолишини таъкидларкан.

 

Унинг айтишича, ҳозирги кунда Исроил ҳукумати бу контсепцияни қабул қилмаётгани жараённи мураккаблаштирмоқда, бироқ Ватикан “адолатли тинчлик” учун дипломатик босимни давом эттиради.

 

Фаластин раҳбарлари Папага миннатдорчилик билдириб, унинг баёнотини нафақат диний доиралар, балки глобал дипломатик майдон учун ҳам муҳим қадам сифатида таърифлашди.

 

Исроил ҳукумати эса аввалгидек Фаластин давлатини тан олиш масаласида эҳтиёткор позицияни сақлаб келмоқда, айрим сиёсий гуруҳлар эса бунга кескин қарши. Бу ҳолат Ватикан чақириғининг амалий натижалари яқин келажакда сезиларли бўлишини қийинлаштиради. Бироқ Папа Лео XIVнинг сўзлари халқаро босим ортаётганини ва глобал муҳокамалар яна жонлана бошлаганини кўрсатади.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Рим папаси Фаластин давлатини тан олишга чақирди | Zamon.uz