Жаҳон

АҚШ ишчи визаси учун даъвогарларни текширишни кучайтирмоқда

Текширув аризачининг резюме, LinkedIn профили ва онлайн фаолиятини қамраб олади.

АҚШ ишчи визаси учун даъвогарларни текширишни кучайтирмоқда

 

АҚШ президенти маъмурияти юқори малакали ишчилар учун H-1B визасига даъвогарларни текширишни кучайтиришга қарор қилди. Бу янги сиёсат янги аризачилар ва қайтиб мурожаат қилувчиларга ҳам қўлланилади.

 

Дипломатик постларга юборилган кўрсатмада консуллик ходимларига аризачиларнинг резюме ва LinkedIn профилларини, шу жумладан онлайн фаолиятини диққат билан ўрганиш буюрилган. Агар аризачи Қўшма Штатларда цензура ёки ҳимояланган ифодага таъсир кўрсатишга уринган ёки иштирок этганлиги аниқланса, визага рухсат берилмаслиги мумкин.

 

Сиёсат барча АҚШ визаларига мурожаат қилувчиларга тааллуқли бўлиб, хусусан технология соҳасидаги H-1B аризачилари батафсил текширувдан ўтади. Мақсад – ишчилар иш тажрибаси ва онлайн фаолиятининг қонунийлигини тасдиқлашдир.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ ишчи визаси учун даъвогарларни текширишни кучайтирмоқда | Zamon.uz