Жаҳон

Германия ҳарбий хизматнинг янги моделини тасдиқлади

2027 йилдан бошлаб 18 ёшга тўлган йигитлар Мудофаа вазирлиги базасидан мажбурий рўйхатдан ўтказилади.

Германия ҳарбий хизматнинг янги моделини тасдиқлади

Германия Бундестаги мамлакатда ҳарбий хизматнинг янги модели бўйича қонунни маъқуллади. Қонун лойиҳаси мудофаа вазири Борис Писториус томонидан тақдим этилиб, унда ёшларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва ҳарбий рўйхатга олиш тизимини тиклаш назарда тутилган. Парламент аъзоларининг кўпчилиги ташаббусни қўллаб-қувватлади.

 

Янги тартибга кўра, 2027 йилнинг июлидан бошлаб 18 ёшга тўлган барча йигитлар Мудофаа вазирлиги базасидан рўйхатдан ўтиши, саломатлиги ҳақида маълумот тақдим этиши ва ҳарбий хизматга бориш ёки бормаслик истагини билдиришлари шарт бўлади. Қизлар эса хоҳишига кўра ушбу жараёнда иштирок этиши мумкин. Бироқ бу тартиб уларнинг автоматик тарзда хизматга чақирилишини англатмайди.

 

Агар армияга зарур бўлган чақирувчилар сони етарли бўлмаса, махсус механизм — лотерея ёки бошқа танлаш усули орқали чақирув жорий этилиши мумкин. Бундай қарор фақат парламент алоҳида овоз бергандан сўнг кучга киради. Ҳарбий хизматнинг минимал муддати олти ой этиб белгиланган.

 

Қонун мамлакат бўйлаб муҳокамаларга сабаб бўлди ва бир қатор шаҳарларида мажбурий хизматга қарши норозилик намойишлари ўтказилди. Германия 2011 йилда мажбурий ҳарбий хизматни бекор қилган эди, энди эса глобал хавфсизлик муҳитидаги ўзгаришлар фонида тизим қайта кўриб чиқилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Германия ҳарбий хизматнинг янги моделини тасдиқлади | Zamon.uz