Жаҳон

Россия ўғирланган украиналик болаларни Шимолий Кореяга юборган

12 ва 16 ёшдаги болалар 9000 км узоқликдаги лагерда сақланиб, идеологик ва ҳарбий тайёргарликка жалб қилинган.

Россия ўғирланган украиналик болаларни Шимолий Кореяга юборган

 

Украинанинг расмий манбалари ва инсон ҳуқуқлари экспертларига кўра, Россия томонидан ишғол қилинган ҳудудлардан ўғирланган болаларнинг бир қисми Шимолий Кореяга жўнатилган. Хусусан, Донетск вилоятидан 12 ёшли Миша ва Қримнинг Симферопол шаҳридан 16 ёшли Лиза 9000 километр узоқликдаги Сонгдовон лагерига юборилган.

 

Экспертлар таъкидича, болалар ушбу лагерда махсус ҳарбий ва идеологик тайёргарликка жалб қилинган. Шунингдек, улар тарихий воқеаларни ўзгартирилган талқин асосида ўрганишга мажбурланган.

 

Киев манбаларига кўра, Россиянинг босқини бошланганидан бери 19 500 дан ортиқ бола ўғирланган бўлиб, ҳозиргача уларнинг атиги 1800 га яқини қайтарилган. Болалар ёшига қараб, 8 ойликдан 17 ёшгача бўлганлар ҳам назорат остида ва уларнинг она тилида гапиришга тақиқ қўйилган.

 

Россиянинг болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Мария Лвова-Белова аввалроқ Россия 2022 йилнинг февралидан 2023 йилнинг июлига қадар 700 минг украиналик болани “қабул қилганини” маълум қилганди.

 

АҚШ Конгресси қуйи қўмитаси олдида гувоҳлик берар экан, Европа Иттифоқи гуманитар тадқиқотлар лабораторияси (HRL) ижрочи директори Натаниел Раймонд, унинг гуруҳи тадқиқотига кўра, қўлга олинган пайтдаги ёши 8 ойдан 17 ёшгача бўлган камида 35 минг украиналик бола вақтинча ёки доимий равишда Россия васийлиги остида эканлигини айтди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.