Ўзбекистон

Чирчиқда коптокни олмоқчи бўлган 15 ёшли бола чўкиб кетди

Яқинлари қидиргач, боланинг жасади дарёдан топилган.

Чирчиқда коптокни олмоқчи бўлган 15 ёшли бола чўкиб кетди

 

7 декабр куни Чирчиқ дарёсида вояга етмаган бола чўкиб кетиб, вафот этди. Бу ҳақда zamon.uz’га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар қилди.

 

Маълум қилинишича, 8 декабрь куни Чирчиқ шаҳрида яшовчи шахс ИИБга мурожаат қилиб, 7 декабр куни фарзанди яшаш уйи олдида дўстлари билан футбол ўйнаш учун чиқиб кетиб, бедарак йўқолганини билдирган.

 

Аниқланишича, вояга етмаган шахснинг тўпи Чирчиқ дарёсига тушиб кетган. Бола ушбу тўпни олаётган вақтда эҳтиётсизлиги оқибатида сувга тушиб, чўкиб кетган ва бедарак йўқолган. Кейинчалик бола ўлик ҳолда топилган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентда яна ҳаво сифати ёмонлашди

Бунга совуқ ҳаво массаси кириб келиши сабаб бўлган.

custom img

Дубайдаги ўзбекистонликлар вақтинчалик рўйхатдан ўтишга чақирилди

Таъкидланишича, бу ахборот хусусиятига эга бўлиб, эвакуация билан боғлиқ эмас.

custom img

Сурхондарёда ўқитувчилардан пул йиғишни буюрган “замҳоким” ишдан олинди

Ҳозирда унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш чоралари қўрилмоқда.

custom img

“Ўзбекистон минтақавий барқарорлик тарафдори”

Ўзбекистон ТИВ Яқин Шарқдаги вазиятга муносабат билдирди.

custom img

Бекободда ИИБ ходими уриб юборган эркакнинг жасади 80 кундан сўнг топилди

У воқеадан сўнг Фарҳод каналига ташлаб юборилганди.

custom img

10-синф ўқувчиси уриб юбориши оқибатида вафот этган ЙПХ ходими сўнгги манзилга кузатилди

Видолашув маросимида ходим шарафига қуролдан ўт очилди.

custom img

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ўзбекистонликларни огоҳликка чақирди

Минтақадаги вазият кескинлашаётгани сабабли гавжум жойларга бормаслик ва маҳаллий кўрсатмаларга амал қилиш тавсия этилди.

custom img

Тошкентда ҳалок бўлган ЙПХ инспекторининг оиласи давлат муҳофазасига олинади

Миробод туманида хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ ходими юқори тезликда ҳаракатланган транспорт воситаси томонидан уриб юборилган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"