Ўзбекистон

Бухоро вилоятида аёл фарзандлари билан бирга ўзини чўктирмоқчи бўлди

Аёл турмуш ўртоғи бошқа бировга уйланмоқчи эканлигини билдирганидан сўнг, ўз жонига қасд қилишга уринган.

Бухоро вилоятида аёл фарзандлари билан бирга ўзини чўктирмоқчи бўлди

 

Бухоро вилоятида икки ўғилнинг онаси турмуш ўртоғи бошқа бировга уйланмоқчи эканлигини маълум қилганидан сўнг, ўз жонига қасд қилишга уринди. Воқеа 9 март куни Юзон маҳалласида содир бўлган.

 

Аёл аввалига тўнғич ўғлини ариқчага улоқтирган, сўнг кенжа ўғлини қучоғида сувга сакраган. Йўловчилар тўнғич ўғлини қутқаришга муваффақ бўлган, кенжа ўғлини эса аёл билан бирга сувдан олиб чиққан. Болалар касалхонага ётқизилган ва ҳеч қандай жиддий жароҳат олмаган.

 

Олий суд матбуот хизмати хабарига кўра, аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 25-қисми 2-бандига (“Икки ёки ундан ортиқ шахсни ночор ҳолатда ўлдиришга суиқасд қилиш”) асосан жиноят иши қўзғатилган. Суд аёлни тўрт йилга озодликдан маҳрум қилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Бухоро вилоятида аёл фарзандлари билан бирга ўзини чўктирмоқчи бўлди | Zamon.uz