Ўзбекистон

Ўзбекистон ташаббуслари Миср газетасининг биринчи саҳифасида эътироф этилди

Ўзбекистон делегациясининг Мисрдаги дунёга машҳур “Ал-Азҳар” маркази раҳбарияти билан яқинда бўлиб ўтган учрашуви Араб дунёсининг академик маркази ҳисобланган Мисрлда кенг акс-садо берди ва ислом дунёсининг етакчи оммавий ахборот воситаларидан бирида ёритилди.

Ўзбекистон ташаббуслари Миср газетасининг биринчи саҳифасида эътироф этилди

 

Ўзбекистон раҳбариятининг маърифатни ривожлантириш ва Ислом илмларини қайта тиклашга қаратилган фаолияти халқаро майдонда эътибордан четда қолмаяпти. Ўзбекистон делегациясининг Мисрдаги дунёга машҳур “Ал-Азҳар” маркази раҳбарияти билан яқинда бўлиб ўтган учрашуви Араб дунёсининг академик маркази ҳисобланган Мисрлда кенг акс-садо берди ва ислом дунёсининг етакчи оммавий ахборот воситаларидан бирида ёритилди.

 

50 минг нусхада нашр этиладиган нуфузли "Al-Liwaa Al-Islami" ("Ислом байроғи") диний-ижтимоий газетаси ушбу мавзуга бағишлаб, биринчи саҳифада мақола эълон қилди.

 

Мақола Ўзбекистон илмий ва диний маърифат соҳасида стратегик ҳамкор сифатида қабул қилинаётганидан ёрқин далолат беради. Унда мамлакатимизда ислом илмлари ва таълимини ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар ва эътибор алоҳида таъкидланган. Шунингдек, Саида Шавкатовна Мирзиёеванинг фаолияти ва бу борадаги саъй-ҳаракатларига юқори баҳо берилди.

 

“Ал-Азҳар” маркази билан ҳамкорликнинг янги даври

 

Миср матбуотидаги мақола Ал-Азҳар бош имоми Шайх Аҳмад ат-Таййиб билан бўлиб ўтган муҳим учрашув якунлари бўйича чоп этилди. Ушбу йирик ислом маркази раҳбарияти Ўзбекистон билан илмий-маърифий ҳамкорликни кенгайтиришга тўлиқ тайёрлигини билдирди.

 

Асосий келишувлар:

  • Академик алмашинув. Икки мамлакат уламолари, олимлари ва мутахассислари ўртасида тажриба алмашиш дастурларини ишга тушириш
  • Талабаларни қўллаб-қувватлаш. Ал-Азҳарда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, қўшимча грантлар яратиш
  • Тадқиқотлар. Марказий Осиёнинг бой меросини ўрганишга қаратилган қўшма илмий-тадқиқот лойиҳалари ва ташаббусларини амалга ошириш
  • Таълим. Қўшма конференциялар, маҳорат дарслари ва ўқув семинарларини ташкил этиш

 

Мақолада қайд этилишича, Шайх Аҳмад ат-Таййиб энг буюк ислом уламолари ватани бўлган Ўзбекистон билан ҳамкорлик тарихий аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Ушбу халқаро эътироф Ўзбекистоннинг маърифат, очиқлик ва илмий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги интилишлари стратегик жиҳатдан тўғри эканлигини тасдиқлайди.

 

Ўзбекистон раҳбариятининг саъй-ҳаракатлари "Al-Liwaa Al-Islami" каби йирик ва нуфузли нашрда чоп этилгани мусулмон дунёсида ушбу ўзгаришлар кучли қўллаб-қувватланаётганидан далолатдир.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон ташаббуслари Миср газетасининг биринчи саҳифасида эътироф этилди | Zamon.uz