Ўзбекистон

Payme фойдаланувчиларини огоҳлантирмасдан комиссия миқдорини оширди

Илова картадан картага ўзтказмалар учун 1,1 фоиз комиссия еча бошлади.

Payme фойдаланувчиларини огоҳлантирмасдан комиссия миқдорини оширди

 

Payme иловаси картадан картага ўзтказмалари учун 1,1 фоиз комиссия еча бошлади. Яқингача бу 1 фоизни ташкил қилган. Аммо payme.uz сайтида ҳамон ўтказмалар учун 1 фоиз комиссия эканлигини ёзилган.

 

Яъни энди сиз Payme орқали Uzcard'дан Uzcard'га ўтказма қилганингизда 1,1 фоиздан ечади. Аввал бу 1 фоиз бўлган.

 

Zamon.uz мухбири ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш учун Payme қўллаб-қувватлаш маркази (оператор) боғланди. Ўзини Карина деб таништирган ходим комиссия нархи ошганини тасдиқлади. Унга кўра, P2P ўтказмалари учун комиссия миқдори 4 декабрдан ошган.

 

У комиссия фоизнинг оширилганига сабаб сифатида иловани яхшилаш учун шундай қилинганини айтди.

 

Хўш, P2P ўтказмалари учун комиссия миқдори ошди, нега илова бу ҳақда ўз фойдаланувчиларига хабар бермади?

 

Операторга кўра,  Payme офера шартларига мувофиқ бундай маълумотни СМС ёки хабар пост шаклда фойдаланувчиларга юборилмайди. Чунки иловада пул ўтказмалари амалга оширилаётган вақтида комиссия миқдори кўрсатилади.

 

4 декабрдан комиссия миқдори оширилганига қарамай payme.uz сайтида комиссия миқдори 1 фоиз қилиб кўрсатилган. Оператор Карина эса бу ҳақда ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтди.

 

Аммо бошқа бир Тelegram канал Payme операторлари билан боғланганида комиссиянинг оширилганига 2 ой бўлганини айтган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.