Ўзбекистон

Қишлоқ хўжалигидаги ютуқлар аҳоли турмушини яхшилашга хизмат қилмоқда — Шавкат Мирзиёев

Жорий йилда пахта, ғалла, шоли, мева ва сабзавот ҳосили юқори натижаларга эришди, озиқ-овқат экспорти 3 миллиард долларга етди, мева-сабзавотлар 83 давлатга етиб борди.

Қишлоқ хўжалигидаги ютуқлар аҳоли турмушини яхшилашга хизмат қилмоқда — Шавкат Мирзиёев

 

Президент Шавкат Мирзиёев Қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари куни муносабати билан соҳа вакиллари билан мулоқот ўтказди. Давлат раҳбари сўзининг аввалида фидокорона меҳнати билан эл дастурхонига ноз-неъмат етказиб бераётган барча деҳқон, фермер, боғбон, чорвадор, сувчи, агроном ва механизаторларга чуқур ҳурмат-эҳтиромини билдирди.

 

“Сизларнинг нафақат қишлоқ хўжалиги, балки иқтисодиётни юксалтириш, аҳоли турмушини яхшилаш, озиқ-овқат хавфсизлиги борасидаги беқиёс ишларингиз ҳар қанча таҳсинга сазовор,” – деди Президент.

 

Жорий йил қишлоқ хўжалигида катта ютуқлар қайд этилди. Халқимизнинг 3,5 миллиондан зиёд вакили меҳнат қилаётган соҳада пахтачиликда 875 минг гектар ерда 4 миллион тоннага яқин хирмон ҳосил қилинди, ўртача ҳосилдорлик илк бор 46 центнерга етди. Шу билан бирга, 3 мингдан зиёд фермер 50–60 центнер, 1,5 мингдан зиёд фермер эса 70 центнер ҳосил олган.

 

Ғаллакорликда янги маҳаллий навлар ва биотехнология ёрдамида 8 миллион 400 минг тонна хирмон йиғилди, ўртача ҳосилдорлик 85 центнерга етди. Шу жумладан, ҳар гектаридан 100 центнер ҳосил олган 3,5 мингдан зиёд фермерлар ҳиссаси катта бўлди.

 

Шоликорлар 268 минг гектарда шоли экиб, 1 миллион 340 минг тонна ҳосил олди, ўртача ҳосилдорлик 50 центнерга етди. Сув тежовчи технологиялар ва кўчат усулида экиш натижасида 350 миллион куб метр сув тежалди.

 

Боғ ва токзорларни янгилаш ишлари давом эттирилиб, уч йилда 155 минг гектар боғ ва узумзор барпо этилди, интенсив боғлар 150 минг гектарга етказилди. Жорий йилда 3,4 миллион тонна мева, 2 миллион тонна узум, 19,5 миллион тонна сабзавот, полиз ва картошка, 1 миллион тонна дуккакли ва мойли экинлар етиштирилди.

 

Ички бозорда нархлар барқарор ушлаб турилди, қишлоқ хўжалиги экспорти эса 37 фоизга ўсиб, 3 миллиард долларга етди, йил якуни билан 3,2 миллиард доллардан ошади. Мева-сабзавотларимиз 83 давлатга етиб борди. Қуритилган олхўри ва ўрик экспорти бўйича дунёда 3-ўринга, шафтоли ва майизда 7-, гилосда 8-, узумда 13-ўринга чиқилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қишлоқ хўжалигидаги ютуқлар аҳоли турмушини яхшилашга хизмат қилмоқда — Шавкат Мирзиёев | Zamon.uz