Ўзбекистон

Сирдарёдаги хорижий компания ИЭСида кузатилган носозлик сабаб айрим ҳудудларда электр вақтинча ўчиши мумкин

114 тонналик янги ротор махсус рейс билан Тошкентга олиб келинди ва станция ҳудудига етказилди.

Сирдарёдаги хорижий компания ИЭСида кузатилган носозлик сабаб айрим ҳудудларда электр вақтинча ўчиши мумкин

 

Сирдарё вилоятида Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан қуввати 1500 МВт бўлган замонавий иссиқлик электр станцияси фойдаланишга топширилган эди.

 

Ушбу электр станциясининг 2-сонли газ турбинасида ротор носозлиги кузатилган. Бу ҳақда Энергертика вазирлиги хабар берди.

 

Шу сабабли cтанция ишини тезкор тиклаш мақсадида, инвестор ҳамда ишлаб чиқарувчининг кафолатли шартномавий мажбуриятларига асосан Япониянинг «Митсубиши» компаниясида янги ротор қисқа муддатда тайёрланиб, махсус рейс билан 8 декабрь куни Тошкент халқаро аэропортига олиб келинди.

 

Оғирлиги 114 тонна бўлган қурилма аэропортдан тўғридан-тўғри электр станцияси майдонига етказилди.

 

Барча жараёнлар тегишли вазирлик ва идоралар, инвестор, пудратчи ва технологик ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилди. Янги роторни ўрнатиш ва синов-созлаш ишлари тахминан бир ой вақт талаб қилади.

 

Бу қувватларни қоплаш мақсадида қўшимча захирадаги ва янги ишга туширилётган блоклардан фойдаланиляпти.

 

Ҳозирги кунда ҳаво булутли (кам қуёшли) бўлаётганлиги ва кунлар қисқалиги ҳисобидан қуёш фотоэлектр станциялари орқали электр энергиясини ишлаб чиқариш камайган. Шу сабабли, ишлаб чиқариш ва истеъмол балансини тартибга солиш, уларнинг мувозанатини сақлаш мақсадида айрим ҳудудларнинг электр таъминотида асосан истеъмол ортган паллаларда (17:00-21:00 лар оралиғида) қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин. Агар бунга зарурат туғилса, истеъмолчилар олдиндан хабардор қилинади. Бундай чоралар электр таъминоти барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

 

Янги ротор газ турбинасига ўрнатилгач, станциянинг ишлаб чиқариш қуввати тикланади ва электр таъминотида вақтинча кўрилаётган чораларларнинг олди олинади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Сирдарёдаги хорижий компания ИЭСида кузатилган носозлик сабаб айрим ҳудудларда электр вақтинча ўчиши мумкин | Zamon.uz