Соат 17.00 дан бошлаб свет ўчирилиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда
Энергетика вазирлиги ижтимоий тармоқда тарқалган хабарларга изоҳ берди.

Энергетика вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида соат 17:00 дан бошлаб электр энергияси бир неча соатга ўчирилиши ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар рад этилди.
Расмий муносабатда таъкидланишича, ушбу маълумотлар мутлақо асоссиз бўлиб, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътиборини тортиш мақсадида нотўғри талқинда тарқатилган.
Вазирлик эслатишича, 9 декабрь куни берилган расмий хабарда айрим ҳудудларда электр энергиясига талаб ортадиган вақт оралиғида — соат 17:00 дан 21:00 гача — қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкинлиги айтилган. Агар зарурат туғилса, истеъмолчилар олдиндан хабардор этилиши алоҳида қайд этилган.







