Ўзбекистон

Экологик талабларга риоя этмаган 75 та объект 10 кунга ёпилди

Экорейдлар давомида 3222 та объект текширилиб, 24 та қоидабузарлик аниқланди.

Экологик талабларга риоя этмаган 75 та объект 10 кунга ёпилди

 

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилишича, 9 декабрь куни Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Юқори Чирчиқ, Янгийўл ва Тошкент туманларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан экорейд ўтказилган.

 

Рейд давомида жами 3222 та объект ўрганилиб, 24 та ҳуқуқбузарлик аниқланган.

 

Шунингдек, 25 ноябрдан 9 декабрга қадар ўтказилган қўшимча ўрганишлар якунида 895 та ҳуқуқбузарлик ҳолати қайд этилиб, тегишли маъмурий иш ҳужжатлари расмийлаштирилган.

 

Атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатганлиги учун қонунчиликка мувофиқ:

  • жами 75 та объект, жумладан Тошкент вилоятида 66 та,
  • Тошкент шаҳрида 9 та объект 10 иш кунига вақтинчалик фаолиятини тўхтатди.

 

Бундан ташқари, экологик талабларга риоя этиш мақсадида:

  • 37 та иссиқхонада фильтрлар ўрнатилди,
  • 6 та иссиқхона газ тармоғига уланди,
  • 7 та объект эса газга уланиш учун техник шарт олиш бўйича ариза топширди.
Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.