Тошкент вилоятида “Тошкент денгизи” яқинида 24 туп дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди
Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси томонидан табиатга етказилган зарар 218 млн сўм экани белгиланди.

Тошкент вилоятининг Пискент туманида жойлашган “Тошкент денгизи” яқинида дарахтлар оммавий кесилаётгани ҳақидаги мурожаатдан сўнг Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ишчи гуруҳи ўрганиш ишларини амалга оширди.
Ўрганиш натижасида Лолариқ МФЙдаги “Янги замин боғдорчилик ва узумчилик ширкати” ҳудуди яқинидаги “Ш.” фермер хўжалигига тегишли майдон четида 24 туп тол дарахти рухсатсиз кесилгани анықланган. Фермер хўжалиги раҳбаридан тушунтириш хати олинган ва тегишли далолатнома расмийлаштирилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 464-сон қарорига мувофиқ, табиатга етказилган зарар 218 млн сўм этиб белгиланди. Жамланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Тошкент вилояти прокуратурасига юборилган.







