Ўзбекистон

Тошкент шаҳри ва 15 та туманда дориларни электрон рецепт асосида бериш тартиби жорий этилди

“Электрон рецепт” тизими синов тариқасида ишга туширилиб, 2027 йилдан тўлиқ жорий этилади.

Тошкент шаҳри ва 15 та туманда дориларни электрон рецепт асосида бериш тартиби жорий этилди

 

2025 йил 10 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳрида ҳамда бошқа бир қатор ҳудудларда дориларни сотиш бўйича янги тартиб амалиётга киритилди. Ушбу тартибга мувофиқ, кўплаб дори воситалари фақат шифокор рецепти билан берилади. Рецепт билан берилиши лозим бўлган препаратлар рўйхатига қарийб 13 минг номдаги дори воситалари киритилган. Улар қаторида антибиотиклар, гормонал препаратлар, психотроп моддалар, шунингдек тиббий спирт ҳам мавжуд.

 

Соғлиқни сақлаш тизимида бошланган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида “Электрон рецепт” DMED ахборот тизими жорий этилмоқда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 570-сонли қарорида қайд этилган.

 

Мазкур ҳужжатга кўра, 2025 йил 10 декабрдан Тошкент шаҳрида ҳамда мамлакатнинг 15 та шаҳар ва туманида “Электрон рецепт” тизими синов тариқасида ишга туширилади. 2026 йил охиригача барча тиббиёт муассасалари ва дорихоналарни тизимга улаш режалаштирилган. Тўлиқ жорий этиш 2027 йил январь ойидан бошланиши белгиланган.

 

Тиббий ва фармацевтика ташкилотларининг барчаси DMED рақамли соғлиқни сақлаш платформаси орқали фаолият юритиши шарт бўлади. Платформа тўлиқ ишга тушгунига қадар соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалдаги электрон соғлиқни сақлаш тизимидан фойдаланиш давом эттирилади.

 

Рецепт асосида бериладиган дори воситаларини тайинлаш ва улардан фойдаланиш жараёни рақамли шаклга ўтказилади ва автоматик тарзда “Электрон рецепт” модулига интеграция қилинади. Бундан ташқари, шифокорлар буюриладиган дори воситаларини халқаро патентланмаган номлар орқали белгилаши лозим бўлади (фақат айрим кучли таъсир қилувчи, психотроп моддалар ва реим-бурсация дастурига кирган препаратлар бундан мустасно).

 

Электрон рецепт орқали дори воситаларини олиш жараёни қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

1. Бемор шифокорга мурожаат қилади ва даволаш клиник протоколлар асосида белгиланади.

2. Бемор маълумотлари ҳамда буюрилган дори воситалари тиббий ахборот тизимига киритилиб, электрон тиббий карта шакллантирилади.

3. Шифокор электрон имзо ва ҚР-код билан тасдиқланган электрон рецептни расмийлаштиради.

4. Бемор ёки унинг вакили дорихонага мурожаат қилади; фармацевт рецептни текшириб, дорини бериб, маълумотларни тизимга киритади.

5. Зарур ҳолатларда шифокор электрон рецептни қоғоз шаклида беморга тақдим этиши мумкин.

 

Стасионар даволанишдан ўтган беморлар учун электрон рецептлар даволаниш тарихи билан биргаликда тузилади ва дори қабул қилиш муддатлари аниқ кўрсатилади.

 

Электрон рецептда қуйидаги маълумотлар бўлади:

– тиббий ташкилот ва унинг лицензияси ҳақида маълумотлар;

– беморнинг шахсий маълумотлари (ЖШШИР, F.I.Sh., туғилган сана);

– МКБ бўйича диагноз;

– дори воситасининг номи, дозаси, қабул қилиш тартиби ва муддати;

– рецепт рақами ва берилган сана;

– шифокор маълумотлари.

 

Электрон рецепт орқали фақат Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган дори воситалари берилади. Фармацевтлар дори воситасининг церийаси, яроқлилик муддати ва партиясини тизимга киритиши лозим. Шифокорлар эса препаратлар ҳаракатини онлайн тарзда кузатиш имконига эга бўлади.

 

Электрон рецепт тиббий кўрсатмалар мавжуд бўлмаган ҳолатларда ҳамда мамлакатда рўйхатдан ўтмаган дорилар (орфан препаратлар бундан мустасно) учун расмийлаштирилмайди. Анестезия воситалари учун ҳам электрон рецепт тузилмайди.

 

Электрон рецептларни тўғри расмийлаштириш устидан назорат соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади. Дорихоналарда тизимдан фойдаланиш бўйича назорат эса фармацевтика хавфсизлиги марказига юклатилади.

 

Ҳужжатга мувофиқ, кучли таъсир қилувчи, наркотик ва психотроп моддалар тоифасига кирувчи препаратларни ҳисобга олиш механизми 2027 йил 1 январгача ишлаб чиқилиши лозим.

 

2025 йил 9 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 12 817 номдаги дори воситаси рўйхатдан ўтган бўлиб, улар фақат электрон рецепт асосида берилади. Рўйхатда антибиотиклар, гормонал ва психотроп препаратлар, шунингдек аналгин, диклофенак, аскорбин кислотаси, этил спирти 70 фоиз, лидокаин ва бошқа воситалар мавжуд.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, янги тизим ноқонуний рецепт расмийлаштириш ҳолатларини камайтиради, полипрагмазияни (дори воситаларининг асоссиз кўп қўлланилиши) чеклайди, фармацевтика бозорининг шаффофлигини оширади ҳамда дорихоналар учун тенг шароит яратади. Шунингдек, тизим орқали контрабанда ёки ноқонуний фармацевтика маҳсулотларини аниқлаш имконияти пайдо бўлади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкент шаҳри ва 15 та туманда дориларни электрон рецепт асосида бериш тартиби жорий этилди | Zamon.uz