Ўзбекистон

ОАВ ва ноширлик назорати янги ташкилотга ўтказилди

Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари, ноширлик ва рақамли ахборот соҳасидаги мониторинг ва назорат ваколатлари энди Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги инспекцияга топширилди. Президент қарори билан тизимга янгиланишлар киритилди.

ОАВ ва ноширлик назорати янги ташкилотга ўтказилди

 

2025 йил 11 декабрда “Ахборот ва рақамли технологиялар соҳаларида давлат назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 371-сонли президент қарори имзоланди.

 

Қарорнинг асосий мақсади — ахборотлаштириш, телекоммуникациялар ва ахборот соҳаларида қонунчиликка риоя этилишини мониторинг қилишда давлат бошқарувини такомиллаштириш, шунингдек, фуқароларни, айниқса, ёшларни нохолис ва тақиқланган ахборотлардан ҳимоя қилиш самарадорлигини оширишдир.

 

Қарорга мувофиқ, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар назорати инспекция бир қатор янги ваколатлар билан таъминланади.  Жумладан:

  • Ахборотлаштириш, телекоммуникациялар, почта алоқаси, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, ахборот тизими ва ресурслари, маълумотлар базалари ва дастурий таъминотнинг фаолиятини назорат қилиш;
  • Оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш ва уларнинг қонунчиликка риоя этилишини мониторинг қилиш;
  • Ноширлик ва матбаа фаолиятини назорат қилиш, шунингдек, болаларга зарар етказувчи ахборотларни тарқатишни чеклаш;
  • Тақиқланган ахборотни, жумладан, онлайн платформалардаги маълумотларни тарқатишни чеклаш.

 

Президент қарори билан тугатилган АОКАнинг ахборот соҳасидаги назорат ва мониторинг бўйича вазифалари инспекцияга ўтказилди. Шундан сўнг ташкилотда 54 та янги штат бирлиги ажратилди. умумий бошқарув ходимларининг сони эса 172 тага етказилади.

 

Шунингдек, 2027 йил 1 январга қадар “Рақамли назорат” платформасини ишга тушириш вазифаси берилди. Бу платформа орқали мамлакатнинг чекка ҳудудларидаги рақамли технологиялар ва телекоммуникация хизматлари мониторинг қилинади.

 

Мазкур қарор билан «Хабар» газетаси таҳририяти МЧЖ устав капиталидаги давлат улушлари Рақамли технологиялар вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигига тегишли давлат улушларини бошқариш функцияси Президент Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказига берилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

ОАВ ва ноширлик назорати янги ташкилотга ўтказилди | Zamon.uz