Ўзбекистон

Сизда ташаббус борми? Марҳамат, “Келажак учун” форумида қатнашинг!

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ “Келажак учун” форумининг асосий ҳамкорларидан бири сифатида танланган лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш учун сармоялар ажратади.

Сизда ташаббус борми? Марҳамат, “Келажак учун” форумида қатнашинг!

 

Хабарингиз борми, Ўзбекистонда соҳа ва ҳудудларни ривожлантиришга жамоатчиликни жалб этиш, аҳоли таклифларини юзага чиқариш, ислоҳотларнинг халқчиллигини таъминлаш мақсадида “Келажак учун” форуми ўтказилмоқда.

 

Форум Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 июлдаги “Ислоҳотларни амалга оширишда истиқболли ташаббусларни янада қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ташкил этилади. Бунинг учун масъул ташкилотлар ҳамкорлигида тизим йўлга қўйилди, kelajakuchun.gov.uz  крауд-платформаси ишга туширилди.

 

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ “Келажак учун” форумининг асосий ҳамкорларидан бири сифатида  форум  якунида  танланган лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш учун сармоялар ажратади.

 

Форум 3 та босқичдан иборат. Биринчи босқичда ташаббускорлар, шу жумладан, хориждаги ватандошларимиз мазкур крауд-платформага кириб, One-ID орқали рўйхатдан ўтади. 5 та устувор йўналишдан бирини танлаб, таклиф ва лойиҳалари мазмунини ёзади. Платформада ҳар бир фуқаро 5 тагача ташаббус йўллаши ҳамда жамоа бўлиб қатнашиши мумкин.

 

Иккинчи босқичда барча йўлланган ташаббуслар экспертлар томонидан ўрганиб чиқилади, уларнинг тавсияси асосида такомиллаштирилади. Якунда энг муҳим деб топилган ташаббус ва ғоялар кейинги босқичга ўтади.

 

Учинчи босқичда муаллифлар ўз ташаббусларини Менторлар кенгаши экспертларига тақдимот қилади. Муҳокамаларда энг долзарб деб топилган ташаббуслар “Топ-50” ва “Топ-10” тарзида сараланади.

 

Форумнинг якуний босқичи Тошкент шаҳрида ўтказилади. Унинг санаси ва аниқ жойи ҳақида қўшимча хабар берилади.

 

Ғолиб деб топилган 10 та энг илғор ташаббус Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимот қилинади. Якунда маъқулланган ташаббуслар ҳаётга татбиқ этилади. Уларнинг муаллифлари моддий рағбатлантирилиб, лойиҳалари давлат томонидан қўллаб-қувватланади.

 

Танланган ташаббусларни тижоратлаштириш ва молиялаштиришга “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ҳамда бошқа тижорат банклари, Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари йўналтирилади.

 

Форумга келиб тушган бошқа ташаббуслар давлат дастурлари, тармоқ ёки ҳудудлар бўйича "йўл хариталари"ни шакллантириш учун Ҳукумат томонидан кўриб чиқилади. Форум доирасида барча жараёнлар  Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги  томонидан мувофиқлаштириб борилади.

 

“Келажак учун” - истиқболли ташаббуслар йўлланадиган очиқ мулоқот майдони!

 

Форумда қатнашиб, мамлакатимиз тараққиёти учун ўз таклифингизни йўлланг! Айнан Сизнинг ташаббусингиз ғолиб деб топилиши мумкин.

 

Иштирок этиш учун:

www.kelajakuchun.gov.uz 

 

Қўшимча маълумот учун телефон:

(71) 203-03-08 (ички рақам 197, 109)

(Реклама ҳуқуқу асосида)

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сизда ташаббус борми? Марҳамат, “Келажак учун” форумида қатнашинг! | Zamon.uz