Ўзбекистон

“Зарарли организмлар кириб келиш хавфи мавжуд”

“Яллама” постидан мандаринлар нега киритилмаётганига изоҳ берилди.

“Зарарли организмлар кириб келиш хавфи мавжуд”

 

Ижтимоий тармоқларда “Яллама” ўсимликлар карантини чегара маскани орқали Хитойдан импорт бўлган маҳсулотларни киритишга карантин хизмати рухсат бермаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги расмий муносабат билдирди.

 

Ўрганиш натижаларида аниқланишича, Хитойдан импорт қилинган мандарин маҳсулоти халқаро нормаларга мувофиқ юкланмаган.

 

Қайд этилишича, Хитой томонидан бериладиган фитосанитар сертификатларни расмийлаштиришда бир қатор талаблар жорий этилган. Бунда фитосанитар сертификатда таъминотчи боғнинг рўйхатдан ўтган рақамини кўрсатиш, қадоқлаш корхонанинг рўйхатдан ўтган рақамини кўрсатиш ҳамда халқаро ISPM 12 стандартига мувофиқ маҳсулотнинг маркировка рақамини кўрсатиш талаб этилади.

 

Бироқ “Яллама” ЎКЧМдаги мандарин маҳсулотининг асосий қисми маркировка қилинмаган. Яъни маҳсулотнинг фитосанитар хавфсизлиги таъминламаган бўлиб, хавфсизлиги кафолатланмаган маҳсулот орқали республика ҳудудига карантин остидаги зарарли организмлар кириб келиш хавфи мавжуд.

 

Фитосанитар сертификатларнинг ҳаққонийлиги Хитойнинг “E-Cert” электрон тизими орқали текширилади. Сабаби Хитойдан импорт қилинган мандарин учун расмийлаштирилган 4985 фитосанитар сертификатдан 2929 таси қалбаки эканлиги маълум бўлган.

 

Фитосанитар назорат жараёнларининг шаффофлиги ва тезлаштирилишини таъминлаш мақсадида фитосанитар сертификатларнинг ҳаққонийлигини текшириш учун махсус гуруҳ шакллантирилган бўлиб, 24/7 режимида фитосанитар сертификатлар Хитой давлати билан интеграция қилинган тизим орқали текшириб берилади.

 

“Агентлик мандарин импорти билан шуғулланувчи барча тадбиркорлик субектларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган маҳсулотларнинг хавфсиз ва шаффоф тарзда импорт қилиш учун мазкур талабларга қатъий риоя этишга чақиради”, дейилади хабарда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Зарарли организмлар кириб келиш хавфи мавжуд” | Zamon.uz