Жаҳон

Трамп Украинадаги вазиятлар фонида Учинчи жаҳон уруши хавфи ҳақида огоҳлантирди

АҚШ президенти иккинчи президентлик муддати бошланганидан буён бир неча бор глобал миқёсда йирик қуролли можаро хавфи ҳақида гапирди.

Трамп Украинадаги вазиятлар фонида Учинчи жаҳон уруши хавфи ҳақида огоҳлантирди

 

2025 йил давомида АҚШ ва Россия расмийларининг Учинчи жаҳон уруши эҳтимоли ҳақидаги риторикаси бир неча бор ўзгариб, халқаро сиёсий муҳокамаларнинг марказида бўлиб келди. Хусусан, АҚШ президенти Доналд Трамп мазкур хавф ҳақида турли даврларда турлича баҳо берди деб ёзади РБС.

 

12 декабрь куни Доналд Трамп журналистлар билан мулоқот чоғида, агар “ҳамма бу ўйинларни ўйнашда давом этса”, Учинчи жаҳон уруши хавфи юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. У баёнот кимга қаратилганини аниқ кўрсатмаган бўлсада, сўзлар Украинадаги можаро, АҚШ томонидан илгари сурилган тинчлик ташаббуслари ва уларнинг қайта кўриб чиқилиши муҳокамалари фонида янгради.

 

Доналд Трамп иккинчи президентлик муддати бошланганидан буён бир неча бор глобал миқёсда йирик қуролли можаро хавфи ҳақида гапирди. Россия расмийлари ҳам ушбу таҳдидга эътибор қаратиб келмоқда. НАТО ва Европа сиёсий доираларида ҳам бу масала муҳокама қилинди, йил давомида сиёсатчиларнинг оҳанги ва баҳолари ўзгариб борди.

 

Февраль ойида Трамп Учинчи жаҳон уруши хавфини АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден маъмуриятининг сиёсати билан боғлади. Унинг таъкидлашича, агар аввалги маъмурият яна бир йил давом этганида, кенг кўламли уруш юз бериши мумкин эди.

 

Март ойида АҚШ президенти бу хавфни Украинадаги можаро билан изоҳлади ва вазият ўта хавфли йўсинда ривожланиши мумкинлигини билдирди. Шу билан бирга, у АҚШ ва Россия ўртасидаги биринчи юқори даражадаги алоқалардан сўнг ҳолат нисбатан яхшиланганини қайд этди. Ўша даврда икки давлат раҳбарлари ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди ҳамда Саудия Арабистонида учрашув ташкил этилди.

 

Август ойида Аляскада Россия Президенти Владимир Путин билан ўтказилган саммитдан сўнг Доналд Трамп дунё энди Учинчи жаҳон урушига томон кетмаётганини маълум қилди. У можаронинг ҳал этилишига эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади ва АҚШ ҳамда Россия ядровий давлатлар эканини эслатиб ўтди.

 

Сентябр ойида эса Трамп янада ижобий оҳангда чиқиш қилиб, Украинадаги можаро энди Учинчи жаҳон уруши таҳдиди сифатида кўрилмаётганини билдирди.

 

Шунингдек, АҚШ президенти Яқин Шарқдаги вазият — Фаластин–Исроил можароси ҳамда Исроил ва Эрон ўртасидаги июнь ойидаги кескинлик фонида юзага келиши мумкин бўлган хавфларга ҳам тўхталди. 13-октабр куни АҚШ, Миср ва Туркия воситачилигида эришилган келишувдан сўнг, Трамп Учинчи жаҳон уруши Ғазо секторида бошланмаслигини таъкидлади.

 

Бироқ 12 декабрь куни АҚШ президентининг риторикаси яна кескинлашди. У Украинадаги вазиятга ишора қилиб, агар томонлар келишув йўлини танламаса, можаро Учинчи жаҳон уруши билан якунланиши мумкинлигини айтди. Трамп тинчликка эришиш эҳтимоли борлигини, бироқ ҳудудий масала энг мураккаб жиҳат эканини қайд этди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Трамп Украинадаги вазиятлар фонида Учинчи жаҳон уруши хавфи ҳақида огоҳлантирди | Zamon.uz